Жаҳон

Трамп музокарани таклиф қилди, Эрон шарт қўйди

Эрон расмийси АҚШ билан музокаралар учун белгиланган шартларга амал қилинишини талаб қилди.

Трамп музокарани таклиф қилди, Эрон шарт қўйди


Бугун, 15 сентябрь куни АҚШ президенти Дональд Трампнинг Эрон билан музокараларга очиқ экани ҳақидаги баёнотига Теҳрон жавоб қайтарди.


 
Эрон давлат ахборот агентлиги IRNAга кўра, Эрон Олий миллий хавфсизлик кенгаши котиби Моҳсен Резоий музокаралар бошланиши учун Теҳрон қўйган шартлар бажарилиши кераклигини билдирди.


 
Резоий Трампнинг «музокараларга очиқмиз» деган баёнотига муносабат билдириб, АҚШ президентининг зиддиятли сигналларига ишониб қолмасликка чақирди.


 
Эрон расмийси ижтимоий тармоқдаги баёнотида Трампнинг аввал музокараларни истисно қилгани, кейин эса музокараларга тайёр эканини билдирганига эътибор қаратди.


 
Резоийнинг таъкидлашича, Теҳрон АҚШ билан музокараларга қайтиш масаласида ўз шартларига амал қилинишини талаб қилмоқда.


 
Шу тариқа, Вашингтон музокараларга очиқ эканини билдирган бир пайтда, Теҳрон ҳозирча янги музокаралар бошланиши учун ўз шартлари бажарилиши кераклигини таъкидламоқда.

custom img

Нетаняxу Ғазо ҳақидаги фильмни танқид қилди: уни антисемитик тарғибот деб атади

Исроил бош вазири Венеция кинофестивалида мукофотланган “NAZA” ҳужжатли фильмига кескин муносабат билдирди.

custom img

Хитой сунъий интеллект пойгасини танқид қилди: Пекин ҳамкорликка чақирди

Пекин сунъий интеллект соҳасидаги рақобатни кескинлаштириш ва технологик устунликка интилиш ҳақидаги қарашларни танқид қилди.

custom img

Ўзбекистон Биринчи хоними Корея Миллий сарой музейига ташриф буюрди

Зироат Мирзиёева ва Ким Хе Гён икки томонлама учрашув ўтказди.

custom img

Европада газ нархи кескин ошди: 2022 йил охиридан бери энг юқори кўрсаткич

Европа газ бозори Яқин Шарқдаги вазият ва муҳим транспорт йўналишларида юзага келаётган хавфлар фонида босим остида қолди.

custom img

Кўмир конидаги фожиа: 4 кончи ҳалок бўлди

Покистондаги кўмир конида газ портлади.

custom img

Усмонов санкциялар рўйхатидан чиқариладими? Франция, Италия ва Хорватия таклифни қўллади

Европа Иттифоқида индивидуал санкцияларни узайтириш учун барча аъзо давлатларнинг бир овоздан розилиги талаб этилади.

custom img

Сунъий интеллект пойгаси: АҚШ Хитойдан ортда қолмоқчи эмас

Трамп сунъий интеллект ривожини секинлаштиришга қарши чиқди.

custom img

Бензин нархи ошди: Сурияда норозилик намойишлари бошланди

Энергетика вазирлиги ҳузуридаги махсус қўмита томонидан газ ва дизель ёқилғиси нархлари 25–40 фоизга оширилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"