Жаҳон

Бангладеш собиқ бош вазири ўлимга ҳукм қилинди

Шайх Ҳасина 2024 йилда оммавий норозилик намойишларини шафқатсиз тарзда бостириш жараёнида инсониятга қарши жиноятлар содир этганликда айбли деб топилди.

Бангладеш собиқ бош вазири ўлимга ҳукм қилинди

 

Бангладешда суд собиқ бош вазир Шайх Ҳасинани 2024 йилда оммавий норозилик намойишларини шафқатсиз тарзда бостириш жараёнида инсониятга қарши жиноятлар содир этганликда айбли деб топиб, сиртдан ўлим жазосига ҳукм қилди. Маълум қилинишича, 78 ёшли Ҳасина суд жараёнидан олдин Ҳиндистонга қочиб кетган ва Бангладеш ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари уни қўлга ола олмаган.

 

Суд қарорида собиқ ички ишлар вазири Асадузман Хон Камол ҳамда собиқ полиция бошлиғи Чаудҳури Абдулла ал-Мамун ҳам айбдор деб топилган. Улардан фақат Абдулла ал-Мамун суд мажлисида иштирок этиб, айбига иқрор бўлган ва айбловчилар томонида кўрсатма берган.

 

2024 йил июль ойида бошланган талабалар норозиликлари қисқа фурсатда мамлакат бўйлаб йирик тўқнашувларга айланиб, юзлаб фуқаролар, жумладан вояга етмаганлар ҳалок бўлганди. Намойишлар давлат секторидаги иш ўринларининг катта қисми 1971 йилги мустақиллик уруши фахрийларининг қариндошлари учун ажратилган квота тизимига қарши норозилик сифатида бошланган. Қуйи суднинг квотани қайта тиклаш ҳақидаги қарори вазиятни янада кескинлаштирган.

 

Тўқнашувлар фонида ҳукумат фавқулодда ҳолат эълон қилди. Интернет бутун мамлакат бўйлаб узилди, айрим ҳудудларда телефон алоқаси ҳам тўхтатилди, пойтахтда комендантлик соати жорий қилинди. Расмийлар намойишчиларни давлат телерадиокомпаниясига ўт қўйганликда айблаган, полиция эса кўздан ёш оқизувчи газ ва резина ўқлардан фойдаланган.

 

Кейинчалик Олий суд давлат секторидаги квоталарнинг катта қисмини бекор қилди, бироқ ҳукумат мазкур қарорга зудлик билан муносабат билдирмади. Талабалар норозиликлар давом эттирилишини маълум қилди.

 

2024 йил август ойида Шайх Ҳасина истеъфога чиқиб, Ҳиндистонга чиқиб кетди. Орадан кўп ўтмай, норозилик намойишчилари унинг расмий қароргоҳига бостириб киришди.

 

Шундан сўнг Нобел мукофоти лауреати Муҳаммад Юнус бошчилигида муваққат ҳукумат тузилди. Янги ҳукумат 2026 йил февраль ойида навбатдан ташқари сайловлар ўтказишни режалаштирганини маълум қилди.

custom img

Трамп НАТОдан чиқиш масаласини кўриб чиқаётганини маълум қилди

АҚШ президенти НАТО иттифоқчилари Эронга қарши операцияда АҚШни қўлламаганини танқид қилди.

custom img

БАА Эрон фуқароларининг мамлакатга кириши ва транзитни таъқиқлади

Чеклов дарҳол кучга кириб, резидент визаси эгалари ҳам қамраб олинди.

custom img

Афғонистонда сув тошқинлари ва кўчкилар оқибатида 40 дан ортиқ киши ҳалок бўлди

Табиий офатлар сабаб 476 та уй шикастланган, 290 гектарга яқин қишлоқ хўжалиги ерлари зарар кўрган.

custom img

Эрон президенти урушни тўхтатиш шартини маълум қилди

Пезешкиан Европа давлатларини Эронга нисбатан сиёсатини халқаро ҳуқуқ асосида қайта кўриб чиқишга чақирди.

custom img

Эрон урушининг иқтисодиётга таъсири ойлар давомида сезилади — Австралия бош вазири

Австарлия ҳукумати глобал иқтисодий босимлардан аҳолини тўлиқ ҳимоя қила олмаслигини билдирди.

custom img

Россия Украинанинг Луганск вилояти устидан тўлиқ назорат ўрнатганини маълум қилди.

Москва 2022 йил февралида бошланган урушдан буён учинчи бор шундай баёнот бермоқда.

custom img

Исроил ҳужумлари оқибатида Байрутда 7 киши ҳалок бўлди

Шунингдек, “Ҳизбуллоҳ” Ливан жанубида Исроил қўшинларига қарши жанг қилмоқда.

custom img

Эрон билан уруш икки ёки уч ҳафтада тугаши мумкин — Трамп

Доналд Трамп Франция ва Буюк Британияни АҚШга ёрдам бермагани учун танқид қилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"