Ўзбекистон

“Лавозимим бор, менга ҳеч ким тегмайди, деганлар адашади” — Президент 2026 йилда коррупцияга қарши курашиш бўйича «фавқулодда ҳолат» эълон қилди

Хавфсизлик хизмати, ички ишлар, прокуратура, солиқ, божхона, молия тизими, банклар, йирик давлат корхоналари, вазирликлар ва ҳокимликларнинг бирортаси назоратдан четда қолмайди.

“Лавозимим бор, менга ҳеч ким тегмайди, деганлар адашади” — Президент 2026 йилда коррупцияга қарши курашиш бўйича «фавқулодда ҳолат» эълон қилди

Комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат кучайтирилади.

 

Давлат раҳбари таъкидлаганидек:

 

«Коррупция — давлат тараққиётига тўсиқ бўладиган, адолат ва қонун устуворлигини издан чиқарадиган, жамиятда ишонч муҳитини заифлаштирадиган энг жиддий таҳдид. Коррупцияга йўл қўйиш эса ислоҳотларимизга хиёнатдир. Бу иллатга қарши курашиш бўйича 2026 йилда “фавқулодда ҳолат” эълон қиламиз».

 

Мазкур қарорга мувофиқ, барча идораларда комплаенс ва коррупцияга қарши ички назоратга масъул ўринбосар лавозими жорий этилади. Ҳисоб палатасининг вакили фаолияти йўлга қўйилади.

 

Ушбу раҳбарлар — тизимдаги нопок шахсларни аниқлаш, шунингдек, бюджет маблағлари талон-торож қилиниши ва мансабни суиистеъмол қилиш ҳолатларининг олдини олиш бўйича таъсирчан назорат ўрнатади ҳамда Президент олдида ҳисобот беради.

 

«Лавозимим, унвоним бор, менга ҳеч ким тегмайди», деганлар адашади. Қонун олдида ҳамма тенг! Хавфсизлик хизмати, ички ишлар, прокуратура, солиқ, божхона, молия, банк, йирик давлат компаниялари, вазирлик ва ҳокимликлар — бир сўз билан айтганда, бирорта идора ва ташкилот назоратдан четда қолмайди.

 

Комплаенс хизмати фаолиятига тўсқинлик қилганлар коррупцияга шерик деб баҳоланади ва жавобгарлик шунга мос ҳолда бўлади», — деди давлат раҳбари.

custom img

Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллигини кенг нишонлаш бўйича Президент қарори қабул қилинди

Ижтимоий тармоқларда #Mustaqillik35 ва #Uzb35 хештеглари остида тарғибот акциялари бошланади.

custom img

Энди жарима автомобиль эгасига эмас, қоидабузар ҳайдовчига расмийлаштирилади

my.gov.uz порталида жарималарни бошқа ҳайдовчига расмийлаштириш хизмати ишга тушди.

custom img

Самарқандда мактаб директори ўринбосари 9-синф ўқувчисини калтаклади

Айни вақтда ҳолат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўрганилмоқда.

custom img

Бухорода жорий йилда камбағаллик даражаси 2 фоизгача қисқартирилади

Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди.

custom img

Бутунжаҳон туризм ташкилоти бош котиби Шавкат Мирзиёев ташаббусини юқори баҳолади

Шайха Носир Ал Новайс Ислом цивилизацияси марказидаги экспозициялар, жумладан Қуръони Карим зали ва ноёб тарихий экспонатлар билан танишиб, марказни келажак авлодлар учун муҳим маданий маскан деб эътироф этди.

custom img

Давлат тиббиёт муассасалари 5 кунлик иш ҳафтасига ўтказилди

Тиббиёт ходимлари учун ҳафталик иш вақти 36 соатдан ошмайди.

custom img

Тошкентда автобус пиёдани уриб кетди

Ҳолат юзасидан расмий маълумот берилди.

custom img

Ўзбекистоннинг тоғли ҳудудларида қор кўчиш хавфи эълон қилинди

4–8 апрель кунлари ёғингарчилик ва ҳаво ҳароратининг ўзгариши кутилмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"