Ўзбекистон

Самарқандда мактаб директори ўринбосари 9-синф ўқувчисини калтаклади

Айни вақтда ҳолат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўрганилмоқда.

Самарқандда мактаб директори ўринбосари 9-синф ўқувчисини калтаклади

 

Самарқанд вилоятининг Ургут туманидаги умумтаълим мактабларидан бирида содир бўлган жисмоний зўравонлик ҳолати юзасидан текширув бошланди. Бу ҳақда вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси маълум қилди.

 

Маълумотларга кўра, 2 апрель куни Ургут туманидаги 2-сонли мактабда директор ўринбосари томонидан 9-синф ўқувчисига нисбатан жисмоний куч ишлатилгани акс этган видеолавҳа ижтимоий тармоқларда тарқалган. Тасвирларда ўсмир билан юзага келган можаро катталар томонидан куч ишлатилиши билан якунлангани кўринади.

 

Ҳолат юзасидан вилоят мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси болаларга нисбатан ҳар қандай жисмоний зўравонликни қатъиян қоралашини билдириб, вазиятни ўрганиш учун махсус ишчи гуруҳ тузилганини маълум қилди.

 

Шунингдек, ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ҳам мазкур ҳолат бўйича тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Мутасаддилар воқеа юзасидан барча ҳолатлар ўрганилиб, текширув натижалари бўйича жамоатчиликка қўшимча маълумот берилишини маълум қилди.

custom img

Дунёда шакар тақчиллиги хавфи кучаймоқда: нархлар 25 фоиздан кўпроққа ошди

Эл-Нино шакар бозорига энг кучли таъсир кўрсатувчи табиий ҳодисалардан бири ҳисобланади.

custom img

Кўмир қачон ва қаердан сотилади? «Ўзбеккўмир» расмий маълумот берди

Айни пайтда ҳудудларга кўмирни тақсимлаш ва биржа савдоларига чиқариш ишлари босқичма-босқич амалга оширилмоқда.

custom img

Саида Мирзиёева устоз ва мураббийларни байрам билан табриклади

У ўқитувчиларнинг ёш авлод тарбиясидаги саъй -ҳаракатларини эътироф этди.

custom img

Ишдан бўшатилганлар учун янги тартиб: муддатидан олдин пенсия олиш мумкин

Белгиланган ёш ва меҳнат стажига эга бўлиб, ишдан бўшатилган айрим фуқароларга уч ой давомида иш топилмаса, муддатидан олдин ёшга доир пенсия тайинланади.

custom img

Қабул-2026: имтиҳондан «йиқилган» қорақалпоғистонлик абитуриентлар учун қўшимча ўринлар ажратилди

Қорақалпоғистонда доимий яшайдиган ёшлар учун 2026/2027-ўқув йилида олий таълимга қўшимча 500 та мақсадли ва 6 500 та тўлов-контракт асосидаги қабул параметрлари тасдиқланди.

custom img

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ўқитувчи ва мураббийларини табриклади

Табрикда таълим соҳасидаги ютуқлар қайд этилиб, илғор педагоглар учун Абдулла Авлоний номидаги давлат мукофоти таъсис этилиши маълум қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Жанни Инфантинони қабул қилди

Учрашувда U-20 жаҳон чемпионати ва футболни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Чипта йўқ, қаршилик бор: Тошкентлик йўловчи 3 суткага қамалди

Фуқаро автобусдан тушганидан сўнг йўл ҳақи тўланганини тасдиқловчи ҳужжатни сўраган назоратчи билан жанжаллашиб, унга куч ишлатишга уринган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"