Ўзбекистон

Ўзбекистонда 1 февралдан ID карталар электрон рақамли имзо билан берилади

Биринчи марта ID карта олган фуқаролар OneID тизимида автоматик рўйхатдан ўтказилади.

Ўзбекистонда 1 февралдан ID карталар электрон рақамли имзо билан берилади

 

Ўзбекистонда шахсни тасдиқловчи ҳужжатлар ва миграция жараёнларини рақамлаштиришнинг янги босқичи бошланмоқда. Президент Шавкат Мирзиёевнинг 2026 йил 19 январдаги қарорига мувофиқ, фуқароларга ID карта бериш тартибига муҳим янгиликлар жорий этилди.

 

Ҳужжатга кўра, 2026 йил 1 февралдан бошлаб Ўзбекистон фуқаролари биринчи марта ID карта олаётганда, электрон рақамли имзо (ERI) сертификати карта чипига бепул жойлаштирилади. Шу билан бирга, фуқаролар “Электрон ҳукумат” тизими фойдаланувчиларини идентификациялаш ягона ахборот тизимида (OneID) автоматик ва бепул рўйхатдан ўтказилади.

 

Мазкур тартиб ID карта эгаларига ҳужжатни олган заҳоти давлатнинг барча онлайн хизматларидан фойдаланиш имконини беради.

 

Эндиликда ERI олиш ёки OneID тизимида рўйхатдан ўтиш учун алоҳида равишда давлат хизматлари марказларига мурожаат қилиш талаб этилмайди.

custom img

Ўзбекистонда марокаш чигирткаси тарқалмоқда

Чигиртка пайдо бўлган ҳудудларда кузатув ва назорат кучайтирилиб, кимёвий ишлов бериш ишлари олиб борилмоқда.

custom img

Фарғоналик ота фарзандига 1 млрддан ортиқ алимент тўлади

Шу тариқа боланинг 18 ёшга тўлгунига қадар тўланиши лозим бўлган моддий таъминоти тўлиқ қопланиб, ижро иши тамомланган.

custom img

Андижонда МИБ орқали қидирувдаги машина топилди

Айни пайтда автомашина хатланиб, жарима майдонига жойлаштирилган.

custom img

Сирдарёда солиқ қарзи эвазига электромобил хатланди

Ҳозирда хатланган мулкни баҳолаш ва аукцион савдосига чиқариш чоралари кўрилмоқда.

custom img

Қибрайда кредит қарзи сабаб гаровдаги уй сотилди

Маълум бўлишича, фуқаро 302 млн кредит қарзини тўламай келган.

custom img

Марказий банк онлайн кредитларни расмийлаштиришни чеклади

Шунингдек, номига фирибгарлар онлайн кредит олган фуқаролардан тўлов ундириш тўхтатилади.

custom img

Қашқадарёда бозор раҳбари пора билан ушланди

У савдо дўконини тадбиркорнинг номига расмийлаштириб бериш учун пул талаб қилган.

custom img

Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллигини кенг нишонлаш бўйича Президент қарори қабул қилинди

Ижтимоий тармоқларда #Mustaqillik35 ва #Uzb35 хештеглари остида тарғибот акциялари бошланади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"