Ўзбекистон

2026 йилда 1 миллион фуқаро доимий иш билан таъминланади

Ўзбекистонда ишсизлик ва камбағаллик даражаси 4,5 фоизга туширилади.

2026 йилда 1 миллион фуқаро доимий иш билан таъминланади

Ўзбекистонда 2026 йилда ишсизлик ва камбағаллик даражасини 4,5 фоизгача пасайтириш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси йиғилишида Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Ботир Зоҳидов маълум қилди.

 

Вазирнинг айтишича, ҳозирда мамлакатдаги ишсизлик даражаси 5,8 фоизни ташкил этиб, сўнгги йилларда ушбу кўрсаткич сезиларли даражада қисқарган. Келгусида эса асосий эътибор меҳнат бозорига янги кириб келаётган аҳолининг бандлигини таъминлашга қаратиллади.

 

Шу мақсадда 2026 йил давомида 1 миллион нафар фуқаро доимий иш жойлари билан таъминланиши режалаштирилган. Бундан ташқари, 4 миллион нафар аҳолининг даромадини ошириш, жумладан, 1 миллион нафар камбағал аҳолини даромадни кўпайтиришга қаратилган хизматлар билан қамраб олиш кўзда тутилмоқда.

 

Бандлик соҳасидаги муҳим йўналишлардан бири сифатида норасмий меҳнатни қисқартириш белгиланиб, 2026 йилда 1 миллион нафар норасмий ишлаётган фуқаронинг фаолиятини расмий секторга ўтказиш режалаштирилмоқда. Бу меҳнат бозори шаффофлигини ошириш ва ижтимоий ҳимояни кучайтиришга хизмат қилиши кутилмоқда.

 

Мазкур мақсадларни амалга ошириш доирасида қатор лойиҳалар режалаштирилган. Хусусан, “Бандлик органлари — иш берувчилар ҳамкори” лойиҳаси орқали 30 мингдан ортиқ иш берувчи билан ҳамкорлик йўлга қўйилиб, 150 минг нафар фуқаро иш билан таъминланади.

 

“Меҳнатсевар аёл” лойиҳаси доирасида 40 мингдан ортиқ имконияти чекланган фуқарони бандликка жалб этиш режалаштирилган.

 

Шунингдек, “Маҳаллий брендлар тармоғи”ни ҳудудларда кенгайтириш орқали камида 30 минг нафар аҳоли иш билан таъминланади.

 

Қишлоқ хўжалиги соҳасида ўқув-тажриба майдонларини ташкил этиш ва юқори даромадли экинларни жорий этиш орқали 250 минг нафар аҳолининг даромадини икки баробарга ошириш мақсад қилинган.

 

Маълумотларга кўра, 2025 йилнинг январ–ноябрь ойларида қарийб 5,1 миллион нафар фуқаро даромадли меҳнатга жалб этилган, шу даврда 450 мингдан ортиқ норасмий ишлаётган шахсларнинг фаолияти расмийлаштирилган.

custom img

Ўзбекистонда яширин жангларни ташкил қилганлик учун жиноий жавобгарлик жорий этилади

Президент Шавкат Мирзиёев уюшган жиноятчиликка қарши янги чораларни тасдиқлади.

custom img

Ўзбекистонда электр истеъмоли бир кунда 267 млн кВт соатга етиб, рекорд қайд этилди

Ишлаб чиқарилган электр энергиясининг 20,9 фоизи қайта тикланувчи энергия манбалари ҳиссасига тўғри келган.

custom img

Ёшлар – янги ғоялар манбаи: ёш журналистлар билан очиқ суҳбат

"Ёшлар куни” доирасида Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси раҳбариятининг ёш журналистлар билан очиқ мулоқоти бўлиб ўтди.

custom img

Бекободда 11-синф ўқувчисининг ўлими юзасидан 5 киши қамоққа олинди

Жабрланувчи пичоқланиш оқибатида вафот этган.

custom img

Тошкентда йўл ўпирилиб тушди

Воқеа жойига бош вазир ўринбосари О. Раматов ва пойтахт ҳокими етиб келди, дея хабар бермоқда Zamon.uz мухбири.

custom img

Электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун жазо чоралари кучайтирилади

Электр, газ ва иссиқлик тармоқларига ноқонуний уланиш учун жарималар оширилади, айрим ҳолатларда маъмурий қамоқ жазоси ҳам қўлланилади.

custom img

Тошкент ва Андижонда наркотик модда ҳамда кучли таъсир қилувчи дорилар тарқалишининг олди олинди

Қарийб 5 кг синтетик наркотик ва 10 минг донага яқин кучли таъсир қилувчи дори воситаси тўхтатиб қолинди.

custom img

Тошкент вилоятида наркотик моддаларни сотишга уринган шахслар ҳибсга олинди

Операциялар натижасида 1 кг “гашиш” ва 1883 дона кучли таъсир қилувчи препарат мусодара қилинди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"