Ўзбекистон

2030 йилга келиб Ўзбекистонда аҳолининг 85 фоизи доимий ичимлик суви билан таъминланади

Туямуюн сув омбори кенгайтирилиб, ичимлик суви захираси оширилади.

2030 йилга келиб Ўзбекистонда аҳолининг 85 фоизи доимий ичимлик суви билан таъминланади

 

«Ўзбекистон–2030» стратегиясининг қайта кўриб чиқилган лойиҳасига кўра, 2030 йилга келиб мамлакат аҳолисининг 85 фоизи ичимлик суви хизматларидан доимий ва барқарор фойдаланиш имкониятига эга бўлиши режалаштирилмоқда. Ушбу мақсад шаҳарлар ва қишлоқ ҳудудларини тўлиқ қамраб олади.

 

Ҳужжатда қайд этилишича, ичимлик суви билан таъминлаш қамрови босқичма-босқич оширилади. Жумладан, 2026 йилда бу кўрсаткич 82 фоизга, 2027 йилда 83 фоизга, 2028 йилда 84 фоизга, 2029 йилда 84 фоизга ва 2030 йилга келиб 85 фоизга етказилиши белгиланган.

 

Асосий йўналишлардан бири сифатида Туямуюн сув омборини кенгайтириш назарда тутилмоқда. Унинг сиғимини қўшимча 1 миллиард куб метрга ошириш режалаштирилган бўлиб, бу 1,2 миллион гектар майдонда сув таъминотини яхшилаш ва ичимлик суви захирасини шакллантириш имконини беради.

 

Шу билан бирга, сувдан оқилона фойдаланиш бўйича чора-тадбирлар кучайтирилади. 2030 йилга келиб сувдан фойдаланиш самарадорлигини 25 фоизга ошириш, қишлоқ хўжалиги ерларининг 100 фоизини сувни тежовчи технологиялар билан жиҳозлаш режалаштирилган. Томчилатиб суғориш майдони 500 минг гектарга кенгайтирилади, ушбу технологияларни ишлаб чиқарувчи маҳаллий корхоналар қуввати эса йилига 300 минг гектарга етказилади.

 

Истеъмолни аниқ ҳисобга олиш мақсадида барча ичимлик суви истеъмолчиларини 100 фоиз ҳисоблагичлар билан таъминлаш кўзда тутилган.

 

Бундан ташқари, сув хўжалиги тизимидаги муаммоларни ҳал этиш режалаштирилмоқда. Хусусан, ер ости сувлари сатҳи муаммоли бўлган майдонлар 773,4 минг гектаргача қисқартирилади. Бетон қопламали магистраль ва хўжаликлараро каналларнинг узунлиги 13,1 минг километрга етказилиб, бу уларнинг умумий улушининг 46 фоизини ташкил этади. Давлат-хусусий шериклик асосида бошқариладиган сув хўжалиги иншоотлари сони эса 2000 тага етказилади.

custom img

Ўзбекистонда яширин жангларни ташкил қилганлик учун жиноий жавобгарлик жорий этилади

Президент Шавкат Мирзиёев уюшган жиноятчиликка қарши янги чораларни тасдиқлади.

custom img

Ўзбекистонда электр истеъмоли бир кунда 267 млн кВт соатга етиб, рекорд қайд этилди

Ишлаб чиқарилган электр энергиясининг 20,9 фоизи қайта тикланувчи энергия манбалари ҳиссасига тўғри келган.

custom img

Ёшлар – янги ғоялар манбаи: ёш журналистлар билан очиқ суҳбат

"Ёшлар куни” доирасида Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси раҳбариятининг ёш журналистлар билан очиқ мулоқоти бўлиб ўтди.

custom img

Бекободда 11-синф ўқувчисининг ўлими юзасидан 5 киши қамоққа олинди

Жабрланувчи пичоқланиш оқибатида вафот этган.

custom img

Тошкентда йўл ўпирилиб тушди

Воқеа жойига бош вазир ўринбосари О. Раматов ва пойтахт ҳокими етиб келди, дея хабар бермоқда Zamon.uz мухбири.

custom img

Электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун жазо чоралари кучайтирилади

Электр, газ ва иссиқлик тармоқларига ноқонуний уланиш учун жарималар оширилади, айрим ҳолатларда маъмурий қамоқ жазоси ҳам қўлланилади.

custom img

Тошкент ва Андижонда наркотик модда ҳамда кучли таъсир қилувчи дорилар тарқалишининг олди олинди

Қарийб 5 кг синтетик наркотик ва 10 минг донага яқин кучли таъсир қилувчи дори воситаси тўхтатиб қолинди.

custom img

Тошкент вилоятида наркотик моддаларни сотишга уринган шахслар ҳибсга олинди

Операциялар натижасида 1 кг “гашиш” ва 1883 дона кучли таъсир қилувчи препарат мусодара қилинди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"