Ўзбекистон

29 июль учун об-ҳаво прогнози эълон қилинди

Республикада 45 даражагача иссиқ бўлади.

29 июль учун об-ҳаво прогнози эълон қилинди

29 июль куни Тошкентда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 3-8 метр тезликда шамол эсади. Шамолнинг тезлиги секундига 10-12 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 24-26 даража илиқ, кундузи 38-40 даража иссиқ бўлади.

 

Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, баъзи туманларда қисқа муддатли ёмғир ёғиб, момақалдироқ бўлиши мумкин. Ғарбдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги чанг-тўзонлари билан бирга секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 18-23 даража илиқ, кундузи 28-33 даража иссиқ бўлади.

 

Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 13-18 метргача, баъзи туманларда чанг-тўзонлари билан бирга секундига 20-23 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 23-28 даража илиқ, кундузи 36-41 даража иссиқ бўлади.  

 

Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги чанг-тўзонлари билан бирга секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 22-27 даража илиқ, кундузи 36-41 даража иссиқ бўлади.  

 

Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги чанг-тўзонлари билан бирга секундига 15-20 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 25-30 даража илиқ, кундузи 38-43 даража, айрим жойларда 45 даражагача иссиқ бўлади.  

 

Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Айрим жойларда шамолнинг тезлиги секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 22-27 даража илиқ, кундузи 36-41 даража иссиқ бўлади.  

 

Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади, айрим жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик бўлмайди. Шарқдан секундига 7-12 метр тезликда шамол эсади. Баъзи жойларда шамолнинг тезлиги секундига 13-18 метргача кучайиши мумкин. Кечаси 14-19 даража илиқ, кундузи 27-32 даража иссиқ бўлади.  

custom img

Ўзбекистонда 21 ёшдан никоҳ тузганлар молиявий рағбатлантирилади

Зўравонликдан жабрланган хотин-қизлар учун “SOS” тизими жорий этиш, педофиллар учун жазони кучайтириш ҳамда эрта никоҳларнинг олдини олиш чораларини кучайтириш таклиф қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев бир гуруҳ хотин-қизларни давлат мукофотлари билан тақдирлади

Мукофотланганлар орасида маданият, таълим, соғлиқни сақлаш, спорт ва жамият ривожига ҳисса қўшган етакчи мутахассислар бор.

custom img

Ўзбекистонда банк иловаларида пул ўтказмаларининг мақсадини кўрсатиш талаб этилади

Янги тартибга кўра, фойдаланувчилар пул юборишда 16 та тоифадан бирини танлаши керак бўлади.

custom img

Тошкентда ИИББнинг 2 тезкор ходими қамоққа олинди

Улар фуқарони жиноий жавобгарликдан қутқариш эвазига 2200 АҚШ доллари талаб қилган.

custom img

Бухорода терроризмни молиялаштиришда иштирок этган ота ва ўғил аниқланди

Ўғил Сурия давлатидаги “Тавҳид ва жиҳод катибаси” сафида қўшилган, интернет ва криптовалюта орқали пуллар тўплаган.

custom img

Ўзбекистон Саудия Арабистони, БАА, Қатар, Эрон, Қувайт ва Исроилга парвозларни вақтинча тўхтатди

Ҳозирда жорий йилнинг 28 февралигача кетган йўловчиларни қайтариш ишлари давом этмоқда.

custom img

Президент ҳузурида қўшинларнинг жанговар шайлигини ошириш ва замонавий қурол-яроғ билан таъминлаш масалалари кўриб чиқилди

Давлат раҳбари Ўзбекистон Қуролли Кучларини янада ривожлантириш ва мамлакат мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш бўйича устувор вазифаларни белгилаб берди.

custom img

ЙТҲ оқибатида вафот этган кичик сержант Хосилбек Эшназаров "Жасорат" медали билан тақдирланди

Йўл-патрул хизмати ходими BMW уриб юбориши оқибатида ҳалок бўлган эди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"

29 июль учун об-ҳаво прогнози эълон қилинди