Абдулазиз Комилов Саудия Арабистони Қироллигининг Фавқулодда вa мухтор элчисини қабул қилди
Бугун, 21 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Саудия Арабистони Қироллигининг Фавқулодда вa мухтор элчиси Ҳишам ас-Сувайлимни мамлакатимиздаги дипломатик миссияси якунланаётгани муносабати билан қабул қилди.


Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматининг хабар қилишича, томонлар сиёсий, савдо-иқтисодий, инвестициявий, маданий-гуманитар вa бошқа соҳалардаги икки томонлама муносабатларнинг бугунги ҳолати вa истиқболлари юзасидан фикр алмашди.

Таъкидланишича, учрашув давомида элчининг 2017-2021 йиллардаги самарали фаолияти, ушбу давр мобайнида Ўзбекистон вa Саудия Арабистони ўртасидаги ҳамкорлик изчил ривожланиб, мустаҳкамланиб борди.
"Элчи, ўз навбатида, Ўзбекистондаги дипломатик фаолиятиниг амалий қўллаб-қувватлагани учун Ўзбекистон томонига миннатдорлик билдирди", дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон-Филиппин муносабатларининг ҳозирги ҳолати ва ривожланиш истиқболлари муҳокама қилингани ҳақда хабар берилганди.







