Жаҳон

Афғонистонда зилзила қурбонлари сони 1100 кишидан ошди

БМТ ва дунёнинг бир қатор етакчи давлатлари инсонпарварлик ёрдамини кўрсатишга ваъда бермоқда.

Афғонистонда зилзила қурбонлари сони 1100 кишидан ошди

Афғонистон шарқида 31 август куни юз берган кучли зилзила оқибатида ҳалок бўлганлар сони 1124 кишига етди, 3251 киши турли даражада жароҳат олди. Афғонистон Қизил Ярим Ой жамияти маълумотларига кўра, табиий офат оқибатида 8 мингдан ортиқ уй бутунлай вайрон бўлган.

 

"Толибон" ҳаракати халқаро ҳамжамиятдан ёрдам сўради. БМТ ўзининг Фавқулодда вазиятларга жавоб бериш жамғармаси (CERF) орқали 5 миллион доллар ажратишини маълум қилди. Буюк Британия 1 миллион фунт стерлинг, Хитой, Ҳиндистон ва Швейцария эса инсонпарварлик ёрдамини кўрсатишга ваъда берди.

 

Зилзила маҳаллий вақт билан ярим тунда, Нандарғҳор вилоятининг Жалолобод шаҳридан 27 км шимоли-шарқда, 6 магнитудали куч билан содир бўлган. Унинг ўчоғи тахминан 8 км чуқурликда жойлашгани айтилмоқда. Энг кўп зарар кўрган ҳудуд Кунар вилояти бўлиб, у ерда камида учта қишлоқ бутунлай вайрон бўлган. Шунингдек, Лагҳмон, Нуристон ва Панжшер вилоятларида ҳам катта зарар қайд этилган.

 

Қидирув-қутқарув ишларини олиб бориш тоғли ҳудудлардаги кучли ёмғирлар, кўчки хавфи ва вайрон бўлган йўллар сабаб сезиларли даражада қийинлашмоқда. Ҳалок бўлганлар сони янада ошиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирилмоқда.

custom img

Эронга қарши ҳужумлар минтақага жиддий таъсир кўрсатмоқда — Эрдоған

Туркия урушни тўхтатиш учун дипломатик саъй-ҳаракатларни кучайтираётганини маълум қилди.

custom img

АҚШнинг Эронга қарши уруши яқин кунларда қайта бошланиши мумкин — Axios

Сулҳ битими тугаш арафасида, янги музокара санаси ҳали белгиланмаган.

custom img

АҚШ кучлари халқаро сувларда Эрон билан боғлиқ кемаларни қўлга олади — WSJ

АҚШ денгиз блокадаси Яқин Шарқдан ташқарига ҳам ёйилиши режалаштирилмоқда.

custom img

Украинада қуролли шахс супермаркетда отишма уюштирди

Ҳодиса оқибатида 5 киши ҳалок бўлган ва 10 киши жароҳатланган.

custom img

АҚШ Лотин Америкасига ёндашувини ўзгартирмаса, минтақада қўзғолон бўлиши мумкин — Густаво Петро

Колумбия президенти айрим санкциялар сиёсий босим воситасига айланганини таъкидлади.

custom img

Жанубий Суданда 7,5 миллион киши озиқ-овқат ёрдамига муҳтож

БМТ Жанубий Судандаги кескинлашаётган вазиятдан жиддий хавотир билдирди.

custom img

Эрон ҳаво ҳудуди фуқаролик рейслари учун қисман очилди

Мамлакатнинг шарқий қисми парвозлар учун очилган, ғарбий ҳудудлар эса ёпиқ қолмоқда.

custom img

Эрон денгиз флоти душманларга зарба беришга тайёр — Хоманаий

Эрон Олий раҳбари денгиз флоти ҳар қандай таҳдидларга қарши жавоб беришга тайёрлигини маълум қилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"

Афғонистонда зилзила қурбонлари сони 1100 кишидан ошди