Ўзбекистон

Аксилкоррупция агентлиги Озодбек Назарбековни тўйда пул олгани учун жазолашни таклиф қилди

Агентликка кўра, амалдаги қонунчилик давлат хизматчиларига педагогик, илмий ва ижодий фаолиятдан ташқари бошқа ҳақ тўланадиган ишлар билан шуғулланишни чеклайди.

Аксилкоррупция агентлиги Озодбек Назарбековни тўйда пул олгани учун жазолашни таклиф қилди

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон маданият вазири Озодбек Назарбеков тўй маросимида қўшиқ ижро этиб, меҳмонлар узатган пулни олаётгани акс этган видео ҳақида хабар берилган эди. Ушбу ҳолат фойдаланувчилар орасида қизғин муҳокамаларга сабаб бўлган.

 

Мазкур видео юзасидан Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Вазирлар Маҳкамасига расмий таклиф киритди. Агентлик давлат хизматчиларининг одоб-ахлоқ меъёрлари бузилганини қайд этиб, вазирни интизомий жавобгарликка тортиш масаласини кўриб чиқишни сўради. Шунингдек, унга қонунчилик талабларига қатъий риоя этиш бўйича огоҳлантириш бериш таклиф қилинди.

 

Агентликка кўра, амалдаги қонунчилик давлат хизматчиларига педагогик, илмий ва ижодий фаолиятдан ташқари бошқа ҳақ тўланадиган ишлар билан шуғулланишни чеклайди. Бундан ташқари, мансабдор шахслар хизматдан ташқари пайтда ҳам давлат хизматининг обрўсига путур етказиши мумкин бўлган ҳаракатлардан тийилиши лозим.

 

Маданият вазирлиги эса ушбу ҳолат юзасидан изоҳ бериб, видео вазирлик ходимларидан бирининг тўйида тасвирга олинганини маълум қилди. Вазирликка кўра, вазир ушбу вазиятни олдиндан режалаштирмаган, тўй маросимларида санъаткорларга пул бериш эса миллий урф-одатларнинг бир қисми ҳисобланади. Шу билан бирга, Аксилкоррупция агентлиги давлат хизматчиларининг хулқ-атвори ва ахлоқий меъёрларига риоя этилиши доимий назоратда бўлишини таъкидлади.

custom img

Президент педофилларнинг умрбод озодликдан маҳрум қилинишини назарда тутувчи фармонни имзолади

Фармонга кўра вояга етмаганларга нисбатан жинсий жиноятлар содир этган шахс яна шундай жиноят қилса унга узоқ муддатли қамоқ жазоси тайинланади.

custom img

Қўқондаги уйда газ портлаш сабаби аниқланди

Ҳодиса носоз ва ностандарт газ шлангидан фойдаланиш туфайли содир бўлган.

custom img

Ўзбекистонда 21 ёшдан никоҳ тузганлар молиявий рағбатлантирилади

Зўравонликдан жабрланган хотин-қизлар учун “SOS” тизими жорий этиш, педофиллар учун жазони кучайтириш ҳамда эрта никоҳларнинг олдини олиш чораларини кучайтириш таклиф қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев бир гуруҳ хотин-қизларни давлат мукофотлари билан тақдирлади

Мукофотланганлар орасида маданият, таълим, соғлиқни сақлаш, спорт ва жамият ривожига ҳисса қўшган етакчи мутахассислар бор.

custom img

Ўзбекистонда банк иловаларида пул ўтказмаларининг мақсадини кўрсатиш талаб этилади

Янги тартибга кўра, фойдаланувчилар пул юборишда 16 та тоифадан бирини танлаши керак бўлади.

custom img

Тошкентда ИИББнинг 2 тезкор ходими қамоққа олинди

Улар фуқарони жиноий жавобгарликдан қутқариш эвазига 2200 АҚШ доллари талаб қилган.

custom img

Бухорода терроризмни молиялаштиришда иштирок этган ота ва ўғил аниқланди

Ўғил Сурия давлатидаги “Тавҳид ва жиҳод катибаси” сафида қўшилган, интернет ва криптовалюта орқали пуллар тўплаган.

custom img

Ўзбекистон Саудия Арабистони, БАА, Қатар, Эрон, Қувайт ва Исроилга парвозларни вақтинча тўхтатди

Ҳозирда жорий йилнинг 28 февралигача кетган йўловчиларни қайтариш ишлари давом этмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"