Жаҳон

Amazon Хитой ва Осиёдан буюртмаларни бекор қилди

Amazon божлар сабаб Хитой маҳсулотларидан воз кечмоқда.

Amazon Хитой ва Осиёдан буюртмаларни бекор қилди

 

Amazon компанияси Хитой, Ветнам ва Таиланд каби мамлакатлардан маҳсулот харид қилиш бўйича берган бир нечта буюртмаларни бекор қилди. Хабарларга кўра, бу қарор АҚШ президенти Доналд Трамп томонидан 2 апрель куни эълон қилинган янги импорт божлари билан боғлиқ.

 

Мазкур божлар дунёнинг 180 дан ортиқ мамлакат ва ҳудудларидан АҚШга олиб кириладиган маҳсулотларга тааллуқли бўлиб, улар қуёш креслолари, скутерлар, кондиционерлар каби турли товарларни ҳам қамраб олади. Amazon'нинг бу ҳаракати айнан шу божлар сабаб амалга оширилгани таҳмин қилинмоқда.

 

2024 йилнинг февраль ойидаги молиявий ҳисоботида Amazon савдо низолари ва тарифлар компания фаолиятига хавф солаётганини билдирган эди. “Хитойлик етказиб берувчилар бизнинг асосий ҳамкорларимиздан бири бўлиб қолмоқда”, — дейилади ҳисоботда.

 

8 апрель куни Роберт W. Baird & Co. Inc. таҳлилчилари Amazon'нинг 2025 йилги даромад прогнозини камайтирди. Шунингдек, компания акцияларининг қиймати йил бошидан буён 21,7 фоизга тушган.

custom img

АҚШ Эроннинг юқори мартабали амалдорлари ҳақидаги маълумотлар учун 10 млн доллар мукофот ваъда қилди

Қўшма Штатлар Эроннинг муҳим 10 нафар амалдори ҳақида маълумот олишни мақсад қилган.

custom img

Нобел мукофоти энди мени қизиқтирмайди — Трамп

АҚШ президенти Эронга қарши операциялар ва Нобел мукофоти ҳақида гапирмаслигини айтди.

custom img

АҚШ нархларни барқарорлаштириш мақсадида Россия нефти савдосига вақтинча рухсат берди

Молия вазирлиги Эрон можаро ва Ҳормуз блокадаси фондида санкцияларни бир ойга юмшатди.

custom img

АҚШ Эронга қарши ҳужумлар давомида йиллик ўқ-дори захираларининг катта қисмини сарфлади — FT

Ҳужумнинг дастлабки 100 соатида Қўшма Штатлар 168 та Tomahawk ракетасидан фойдаланган.

custom img

Россияда 15 кишилик наркогуруҳ қўлга олинди, улар орасида ўзбекистонликлар ҳам бор

44 килограммдан ортиқ гиёҳванд модда мусодара қилинди.

custom img

Туркия устида урилган ракeталар учинчи томон томонидан отилган — Эрон элчиси

Элчининг таъкидлашича ҳодиса дўстона муносабатларга путур етказишга қаратилган бўлиши мумкин.

custom img

АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши операцияси камида 2–3 ҳафта давом этиши мумкин

Операция доирасида асосий зарбалар Эроннинг Ислом инқилоби қўриқчилари корпусига қаратилган.

custom img

Исроилда фаластинлик маҳбусга зўравонлик қилиб, қийноққа солган беш нафар аскарга жазо берилмади

Мазкур жинсий зўравонлик иши бўйича айблов эълон қилинганидан кейин юзага келган муҳим ўзгаришлар ҳисобга олиниб, айблов хулосаси бекор қилинган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"