Андижонда аҳолининг қарийб 70 млн сўми “еб кетилди”
Уддабуронлар аҳолидан олган коммунал тўловларни давлат ҳисобига ўтказиб бермаган.

Андижон вилояти Шаҳрихон туманлараро почта алоқа боғланмаси таркибидаги “Қозиқўрғон” алоқа бўлими бошлиғи Д.А. ва бошқалар фуқаролардан коммунал тўловлари учун қабул қилинган 69,8 млн сўм нақд пулни ҳисоб-рақамига кирим қилмай, ўзларининг шахсий эҳтиёжлари учун ишлатиб юборган.
Ушбу ҳолат вилоят Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Шаҳрихон туман бўлими томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда фош бўлди. Текширув давомида етказилган зарарнинг 11,4 млн сўми ундирилган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.







