Ўзбекистон

1 йилгача қамоқ ва 82 миллионгача жарима: Ўзбекистонда ҳайвонларга нисбатан зўравонлик учун жазолар кучайтирилади

Экологик партия ҳайвонларни ҳимоя қилишга қаратилган янги қонун лойиҳасини ишлаб чиқмоқда.

1 йилгача қамоқ ва 82 миллионгача жарима: Ўзбекистонда ҳайвонларга нисбатан зўравонлик учун жазолар кучайтирилади

Ўзбекистон Экологик партияси ҳайвонларга нисбатан шафқатсизлик учун жавобгарликни кескин кучайтиришни назарда тутувчи қонун лойиҳасини тайёрламоқда.

 

Мазкур ташаббус ҳайвонларга нисбатан зўравонлик ҳолатлари сақланиб қолаётган бир пайтда илгари сурилди. Эслатиб ўтилишича, жорий йилнинг 25 мартидан бошлаб бундай ҳуқуқбузарликлар учун 15 дан 25 БҲМгача миқдорда жарима (тахминан 6,1 млн сўмдан 10,3 млн сўмгача) ёки 15 суткагача маъмурий қамоқ жазоси белгиланган.

 

Таклиф этилаётган янги қонун лойиҳасида эса жазо чораларини янада кучайтириш кўзда тутилган. Хусусан, ҳайвонларга нисбатан шафқатсизлик учун жарималарни 200 БҲМгача (80 млн сўмдан ортиқ) ошириш ҳамда бир йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазосини жорий этиш таклиф қилинмоқда.

 

Шунингдек, ҳужжатда қоидбузарлардан жароҳатланган ҳайвонларни даволаш билан боғлиқ барча харажатларни тўлиқ қоплаш талабини белгилаш ҳам назарда тутилган. Бу харажатлар ҳайвоннинг бозор қийматидан юқори бўлган тақдирда ҳам қоплаб берилиши керак бўлади.

 

Қонун лойиҳаси доирасида яна бир қатор ташаббуслар ҳам илгари сурилган. Жумладан, ҳайвонларга нисбатан шафқатсизлик тушунчасининг аниқ ҳуқуқий таърифи, уларни сақлаш учун зарур шарт-шароитларни белгилаш, уй ҳайвонлари учун қулай муҳит яратиш, эгалари мажбуриятларини аниқ белгилаш ҳамда ҳайвонларни қараовсиз қолдиришнинг олдини олиш чораларини ишлаб чиқиш таклиф қилинмоқда.

 

Бундан ташқари, мактаблар ва оммавий ахборот воситалари орқали ҳайвонларга ғамхўрлик қилиш маданиятини шакллантиришга қаратилган маърифий ишлар ҳам кучайтирилиши режалаштирилган.

 

Партия вакилларининг таъкидлашича, ушбу ҳужжат ҳайвонларга нисбатан шафқатсизлик муаммосини тизимли равишда ҳал этиш ва жамиятда уларга нисбатан инсопарвар муносабатни ривожлантиришга хизмат қилади.

 

Қонун лойиҳаси жамоатчилик фикр-мулоҳазалари инобатга олинган ҳолда яна такомиллаштирилиши режалаштирилган.

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

Хорижий корхоналар: Тошкент шаҳри ва вилояти етакчилик қилмоқда

2026 йил 1 октябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистонда хорижий инвестициялар иштирокидаги 22 мингдан ортиқ корхона фаолият юритмоқда.

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Ўзбекистон Президенти давлат ташрифи билан Ўмонда бўлади

Масқат шаҳрида олий даражадаги икки томонлама музокаралар ва бошқа тадбирлар бўлиб ўтади.

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Фарғонада автомобиль велосипедчини уриб юборди: жабрланувчи шифохонада вафот этди

Ҳозирда ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Ўзбекистонда ичимликлар ишлаб чиқариш 11 фоизга ўсди: энг юқори кўрсаткич Тошкентда қайд этилди

Жорий йилнинг дастлабки тўққиз ойида йирик корхоналар томонидан ишлаб чиқарилган ичимликлар қиймати 25,5 трлн сўмни ташкил этди.

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Тошкентда кибержиноятларда гумонланган икки гуруҳ фош этилди: 72 киши ушланди

Ҳолатлар юзасидан жиноят иши қўзғатилди.

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Тошкентда ҳаво сифати: 15 ноябрь тонгида яхшиланиши мумкин

Ҳозирда атмосфера ҳавоси сифати Махсус комиссия томонидан доимий мониторинг қилинмоқда.

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Пахта хирмони 5 млн тоннадан ошди, аммо терим давом этмоқда — вазирлик

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги далаларда ҳали пахта борлиги ушбу натижани шубҳа остига қўймаслигини таъкидлади.

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Бир ўриндиқ сабабли можаро: Тошкентда икки эркак 3 суткага қамалди

Метрода жой бермагани учун йўловчини ҳақорат қилган ва кейинчалик унинг ортидан борган эркакларга жазо тайинланди.