АҚШ аскари Фаластин учун ўзини ёқиб юборди
У ўз ҳаракатларини жонли эфирга узатиб борган.

АҚШ Ҳаво кучлари аскари Вашингтондаги Исроил элчихонаси олдида ўзини ўзи ёқиб юборди. Бу ҳақда New York Post хабар қилмоқда.
У ўз ҳаракатларини жонли эфирга узатиб борган ва нима сабабдан бундай қилаётганини тушунтириб берган.
Хусусан, у “АҚШ кўмагида Исроил Ғазо секторида амалга ошираётган қирғинга шунчаки қараб тура олмаслигини" билдирган.
Оғир аҳволда шифохонага ётқизилган ҳарбий вафот этди.







