Жаҳон

АҚШ иммигрантлар учун иш рухсатномаларининг амал қилиш муддатини қисқартирди

Иммигрантлар ҳолатини мунтазам текшириб бориш мақсадида иш рухсатномалари қисқа муддатга берилади.

АҚШ иммигрантлар учун иш рухсатномаларининг амал қилиш муддатини қисқартирди

 

Қўшма Штатлар ҳукумати қочқинлар, бошпана сўровчилари ва бошқа иммигрантларга иш рухсатномаларини бериш тартибини қайта кўриб чиқди. Янгиланган талабларга кўра, мазкур ҳужжатларнинг амал қилиш муддати 5 йилдан 18 ойгача қисқартирилди.

 

АҚШ Фуқаролик ва иммиграция хизмати маъмурияти таъкидлаганидек, ушбу чора-тадбирлар мамлакатда меҳнат фаолияти билан шуғулланаётган хорижликлар устидан назоратни кучайтиришга қаратилган. Ташкилот директори Жозеф Эдлоунинг маълум қилишича, рухсатномалар муддатини қисқартириш мурожаат этувчиларнинг ҳуқуқий ҳолатини мунтазам равишда баҳолаб бориш имконини яратади.

 

“Бу Қўшма Штатларда ишлашга интилаётган шахслар жамият хавфсизлигига таҳдид солмаслигини таъминлайди. Аввалги маъмурият даврида мамлакатга киришга рухсат олинган шахс томонидан Миллий гвардия хизматига уюштирилган ҳужум шундан далолат берадики, текширувларни тез-тез амалга ошириш зарур,” — деди Эдлоу.

 

Янги қоида қочқин мақомини олганлар, бошпана берилганлар, чиқариб юбориш жараёни тўхтатилган шахслар ҳамда бошпана олиш тўғрисидаги аризаси кўриб чиқилаётганларга нисбатан татбиқ этилади. Ўзгаришлар 5 декабрдан бошлаб кучга кирди.

custom img

Эрон билан музокара қилиш учун кеч бўлди — Трамп

АҚШ президенти Дональд Трамп Эрон билан музокаралар учун имконият қўлдан бой берилганини айтди ва АҚШнинг Эронга қарши ҳарбий операцияси режалаштирилганидан тезроқ давом этмоқдаганини билдирди.

custom img

Эронда АҚШ ва Исроил ҳужумлари оқибатида ҳалок бўлганлар сони 800 га яқинлашди

Маълумотларга кўра, мамлакатнинг 153 ҳудудида 1039 та зарба қайд этилган.

custom img

Исроил разведкаси Теҳрон камераларини бузиб, Хоманаий ҳаракатларини кузатган — Financial Times

Олинган тасвирлар шифрланиб, Тел-Авив ва Исроил жанубидаги серверларга узатилгани айтилмоқда.

custom img

Покистон нега Саудия Арабистонига ёрдам бермаяпти?

Яқин Шарқда бошланган уруш 4 кундирки давом этмоқда. Эрон АҚШнинг Саудия Арабистонидаги ҳарбий базасига ҳужум қилди. Аммо Покистон нега Саудияга ёрдам бермаяпти?

custom img

Яқин Шарқдаги сиёсий вазият сабаб Роналду Саудияни тарк этди

Эроннинг Ар-Риёддаги АҚШ элчихонасига ҳужумидан сўнг Криштиану Роналду шахсий самолётида Саудия Арабистонидан Мадридга йўл олди.

custom img

Қозоғистон Эрон масаласи бўйича музокаралар ўтказиш учун майдон тақдим этишга тайёр

Маълум қилинишича, аввал ҳам Олмаотада Эрон бўйича музокаралар ўтказилган.

custom img

АҚШ разведкаси Эрон томонидан Қўшма Штатлар ҳудудига йўналтирилган эҳтимолий ҳужумлар ҳақида огоҳлантирди

Эроннинг АҚШга қарши эҳтимолий таҳдиди кенг кўламли тўғридан-тўғри ҳарбий ҳужумларни ўз ичига олмайди.

custom img

АҚШнинг Саудия Арабистонидаги элчихонасига дронлар зарба берди

Доналд Трамп элчихонага қилинган ҳужум жавобсиз қолмаслигини билдирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"

АҚШ иммигрантлар учун иш рухсатномаларининг амал қилиш муддатини қисқартирди