Жаҳон

AҚШнинг Монтана штатида TikTok бутунлай тақиқланди

Бунга Хитой Коммунистик партиясидан хавотир сабаб бўлди.

AҚШнинг Монтана штатида TikTok бутунлай тақиқланди

 

Монтана АҚШнинг TikTok иловасидан фойдаланишни тақиқлаган биринчи штатига айланади. Губернатор Грег Жанфорте чоршанба куни тақиқни имзолади.

 

Видео алмашиш платформаси аллақачон бу тақиқ «АҚШ Конституциясининг биринчи тузатишига кўра Монтана аҳолисининг ҳуқуқларини бузаётганини» айтди. TikTok баёнотида айтилишича, илова Монтана штатида «юз минглаб одамлар» томонидан фойдаланиляпти.

 

«Биз Монтана аҳолисини улар ўзларини ифода этиш, тирикчилик қилиш ва ҳамжамият топиш учун TikTok'дан фойдаланишда давом этишлари мумкинлигига ишонтирмоқчимиз, чунки биз Монтана ичида ва ташқарисида фойдаланувчиларимиз ҳуқуқларини ҳимоя қилишда давом этамиз», — дейилади хабарда.

 

TikTok'нинг суд орқали Монтана ҳукумати қарорига эътироз билдириши кутиляпти.

 

Аҳолиси 1 миллиондан сал кўпроқ бўлган Монтана ўтган йил декабрь ойида ҳукумат қурилмаларида мазкур иловани тақиқлаган эди.

 

TikTok бутун дунё бўйлаб маълумотларнинг Хитой ҳукумати билан бўлишиши мумкинлигидан хавотирда бўлган расмийлар томонидан текширилди.

 

TikTok Хитойнинг ByteDance компаниясига тегишли. TikTok ижрочи директори Шоу Зи Чу бир неча бор америкаликларга нисбатан жосуслик қилмаслигини айтди, гарчи ходимлар улар ҳақида маълумот олиш учун журналистларнинг TikTok аккаунтларидан фойдаланганликларини тан олган бўлсада.

 

Март ойи бошида АҚШ ҳукумати ByteDance TikTok'ни сотиши керак, акс ҳолда мамлакатда тақиқланиши мумкинлигини айтганди.

custom img

Туркияда қулаган ракета Эрон билан боғлиқ эмас — Эрон ТИВ

Анқара ҳаво ҳудуди бузилишига қарши чоралар кўришини маълум қилди.

custom img

Эрон миллий футбол жамоаси мураббийи Австралиядан бошпана сўради, жамоа Эронга қайта олмайди — CNN

Аввалроқ  Эрон миллий жамоасининг беш нафар бошқа футболчисига Австралия ҳукумати гуманитар визалар берган эди.

custom img

Германиянинг Иорданиядаги ҳарбий базаси Эрон ракеталари зарбасига учради — Spiegel

Немис ҳарбийлари жойлашган казармалар зарбага учраган, улар ҳужум пайтида бошпаналарда бўлган, ҳеч ким жабрланмаган.

custom img

Эрондаги мактабга АҚШ ракетаси зарба бергани аниқланди

Вашингтон бу ҳалокатли ҳужумга АҚШ жавобгар бўлиши мумкинлигини, аммо мактаб атайин нишонга олинмаганини маълум қилган.

custom img

Тожикистон Президенти Эрон олий раҳбарига табрик йўллади

Имомали Раҳмон Россия Президенти Владимир Путин ва Озарбайжон Президенти Илҳом Алиевдан кейин Мужтабо Хоманаийни табриклаган учинчи давлат раҳбари бўлди.

custom img

Эрон ядровий дастурини ҳарбий йўл билан йўқ қилиб бўлмайди — Аббос Ароқчи

Эрон ТИВ раҳбари va Исроилга қарши қанча керак бўлса шунча ҳужум қилишга тайёрлигини билдирди.

custom img

Трампнинг маслаҳатчилари уни Эронга қарши урушдан чиқиш йўлини топишга ундамоқда — The Wall Street Journal

Маслаҳатчилар нефть нархларининг ошиши ва узоқ давом этадиган можаро сиёсий норозиликка сабаб бўлиши мумкинлигидан хавотирда.

custom img

Трамп ва Путин Эрондаги урушни якунлаш масалаларини кўриб чиқди

Украинадаги вазиятни ҳал қилиш бўйича ҳам музокара ўтказилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"