Жамият

Арнасой тумани ҳокимлиги мансабдорлари 7 млрд сўмни ўзлаштиришда гумонланмоқда

Жиззах вилоятининг Арнасой тумани ҳокимлиги мансабдор шахслари 7 миллиард сўмдан кўпроқ маблағни ўзлаштириб юборганликда гумон қилинмоқда. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Арнасой тумани ҳокимлиги мансабдорлари 7 млрд сўмни ўзлаштиришда гумонланмоқда

 

Ўрганиш натижаларига кўра, Арнасой туманида режадаги 8000 гектар майдондан 1068 гектар ерга чигит экилмагани ҳамда зарурий агротехник тадбирлар ўтказилмагани оқибатида 1549 гектар майдонда пахта етиштириш имконияти йўқотилгани аниқланган.

 

«Бироқ туман ҳокимлиги мансабдор шахслари 8000 гектар майдонда ғўза парваришланаётганини кўрсатишиб, 7 миллиард 16 миллион сўмлик ортиқча имтиёзли кредит маблағлари ажратилишига эришган. Натижада жуда кўп миқдордаги маблағлар ўзлаштириш ва растрата қилиш йўли билан талон-торож қилинган», — дейилади хабарда.

 

Мазкур ҳолат юзасидан 30 июнь куни Бош прокуратура томонидан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Маълумот учун, Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 4 мартдаги «Мавжуд ер майдонларидан самарали фойдаланиш ва 2021 йил ҳосили учун қишлоқ хўжалиги экинларини оқилона жойлаштириш тўғрисидаги» (121-сон) қарори билан қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини етиштириш учун зарур бўлган маблағлар Қишлоқ хўжалиги вазирлигининг буюртмасига кўра, Молия вазирлиги маблағлари ва тижорат банклари кредитлари асосида ажратилади.

custom img

Метрода поездлар ҳаракати оралиғи қисқаради

Янги тартиб 4 сентябрдан амал қилади.

custom img

Янги ўқув йилидан автобуслар сони ва қатнови кўпайтирилади

Сентябрь ойидан ишга чиқарилаётган автобусларнинг қарийб 100 тага кўпайиши айтилмоқда.

custom img

Энди «дом»ларни қарздорлик бўлмагандагина сотиш мумкин бўлади

Бу бўйича Президентнинг тегишли қарори қабул қилинди.

custom img

Ёқилғи бакларига яширилган 55 килограммлик наркотик модда фош қилинди

Ҳозирда ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

Тошкентдан Дохага тўғридан-тўғри рейслар йўлга қўйилди

Мунтазам йўловчи қатновлари ҳафтада бир марта амалга оширилади.

custom img

Йўловчилар тунда ҳам автобус хизматидан фойдаланиши мумкин

Ҳукумат қарори билан шаҳарлараро, вилоятлараро ва халқаро мунтазам йўналишларда ички ишлар органлари ҳамроҳлигисиз ташишга рухсат берилади.

custom img

Ўзбекистонда резидент авиакомпанияларнинг парвозлар сони ошди

Бу ҳақда Транспорт вазирлиги маълум қилди.

custom img

Энди балиқчилик лойиҳаларини амалга оширишда гаровсиз кредит берилади

Бу бўйича Президентнинг тегишли қарори қабул қилинди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"