Жаҳон

“Асаблари титраётган иблис” ёхуд қўрқинчли фильмлар яратувчи ижодкор

30 апрель — даниялик кинорежиссор Ларс Фон Триер таваллуд топган кун.

“Асаблари титраётган иблис” ёхуд қўрқинчли фильмлар яратувчи ижодкор

 

Бугун, 30 апрель дунёга машҳур даниялик кинорежиссёр Ларс Фон Триернинг таваллуд топган кун. Уни кўпчилик “Фаустона қалб апоколипсиси” ёки “асаблари титраётган иблис” деб атайди.

 

Режиссёрнинг фильмларида энг асосий мавзу бу  — инсон ичидаги иблислардир. Улар ўзларини бошқа бир иблисга нисбатан муносабатлари, ўзларининг идроксиз равишда ҳаддан ташқари оғриқ ва азоблар орқали намоён қилади. Ва ушбу ёвузликнинг бошчиси ва асосий сабабчиси сифатида ҳар доим аёл образи туради. Унинг фильмларида аёл қаҳрамонлар қандайдир тарзда ердаги ҳаётнинг асоси сифатида ёвузликни мутлақлаштираётгандек туюлади.

 

Сўзсизлик, шафқатсизлик

 

У фильмларида зўравонликни, хўрлаш, азоб-уқубатлар ва қурбонлик мавзуларини усталик билан тасвирлайди. Унинг ўзи таъкидлаганидек, кинода мутлақ ёвузликни тасвирлаш жуда осон, чунки ёвузлик принспиал жиҳатдан визуал хусусиятга эга. Аммо эзгуликнинг визуал тимсоли доимо зерикарли ва ёлғон кўринишда.

 

Триер фильмларидаги гипностик видеолар кетма-кетлиги

 

Триер томошабинга ўз ғояларини тўлақонли тарзда сингдириш учун гипностик видеотасвирларни секинлаштирган ҳолда тақдим этади. Бу нарса унинг бошланишида ва баъзи саҳналарида кўриш мумкин. Айнан ўша кадрлар Пҳантом кемаралари томонидан сониясига минг квадрат частотода суратга олинган, натижада эса томошабинни онгсизлик оқими билан юзлантиради.

 

Ларс фон Триер Данияда туғилган ва шу давлатда режиссёрлик таълимини олган. Унинг санъат эстетикаси ва услуби шимолий Европа азалий санъаткорлари фалсафаси билан ҳамоҳанг. Шунинг учун ҳам уни “скандинавия нуари” асосчиси дейишади.

 

Унинг илк фильми нуар жанрининг классик қонунларига бўйсунган ҳолда тасвирга олинган, лекин баъзи саҳналарида эса немис экспрессионизмдан илҳомланганини ҳам сезиш мумкин.

 

Новоторлик: “Догма 95”

 

Режиссёр «Королевство» фильмини суратга олаётган пайтда техника ва услуб томошабин учун сюжет ва персонажларга қараганда муҳим эмас деган хулосага келади. У ижодий фикр эркинлиги учун қатъий аскетизм тамойилларига таяна бошлайди. Ва шу орқали “Догма 95” (монтаждаги ирратионаллик, фильмлар худди репортаж-хабардек туюлиши) пайдо бўлади.

 

Трилогиялар

 

Режиссёр бир неча марта фильмларни трилогиялаштирилган. Улардан биринчиси — «Э-трилогияси».

 

Иккинчи трилогияси эса болаларнинг севимли китоби “Олтин юрак” трилогияси соф қалбли инсонлар ҳақида. Кейинги трилогияси тугалланмаган бўлиб “АҚШ—имкониятлар мамлакати” деб номланади. Шу трилогиянинг фильми умуман суратга олинмаган, айрим фильмларда режиссёрнинг Америкага нисбатан қисман  нафратини сезиш мумкин.

 

Муаллиф сўнгги фильмларини бирлаштирмаган, лекин биз уни шартли равишда бирлаштириб, “Депрессия трилогияси” деб номлашимиз мумкин.

 

Триер фильмларида, албатта, бир ҳикоя қилувчи (гипнозчи, машҳур рассом ёки Триернинг ўзи) туради, унинг сўзларига қараганда, овозли ҳикоя қилиш томошабинни олдинда улкан бир даҳшат кутиб турганлигини кўрсатиши билан, иккинчи томондан кинони санъатнинг бошқа турлари: адабиёт, театр ёки мусиқага яқинлаштиради.

 

Хулоса қилиб шуни айтиш мумкинки, Триер инсоният маданий тафаккурининг альтер-эгоси. Биз айтишга ийманадиган, қайсидир маънода уяладиган ҳақиқатларни Ларс Фон Триер ошкора баён қилади.

 

Самандар Эгамбериев

custom img

Қамчибек Ташиев икки иш бўйича сўроқ қилинмоқда

Ташиев икки жиноят иши бўйича гувоҳ сифатида терговга чақирилган.

custom img

Афғонистонда бир йил ичида ОАВга босимнинг 200 дан ортиқ ҳолати қайд этилди

Бу кўрсаткич ўтган йилга нисбатан 20 фоиздан ортиқ ошган.

custom img

Россия мигрантлар учун янги талаб жорий этишни режаламоқда

Мамлакатга визасиз кирувчилар мамлакатга кириш режаси ҳақида олдиндан хабар бериши талаб қилиниши мумкин.

custom img

Таиландда содир бўлган ЙТҲ оқибатида Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

Яна 4 нафар ўзбекистонлик тан жароҳатлари олган.

custom img

Исроил Эрон разведка вазири Исмоил Хатибнинг ўлдирилганини маълум қилди

Эрон президенти Масъуд Пезешкиён ушбу хабарни тасдиқлади.

custom img

Telegram бир кун ичида 100 мингдан ортиқ гуруҳ ва каналларни блоклади

2026 йил бошидан буён блокланган гуруҳ ва каналлар сони 10 миллиондан ошди.

custom img

Россия Эронга ёрдамни кучайтирмоқда — The Wall Street Journal

Теҳронга АҚШ кучларини минтақада нишонга олишда ёрдам бериш учун сунъий йўлдош тасвирлари ва такомиллашган дрон технологияси тақдим қилинмоқда.

custom img

Эрон Али Ларижонийнинг ўлдирилишига жавобан Исроилга қарши зарбаларнинг 61-тўлқинини бошлади

Шунингдек, Мужатабо Хомaнаий Исроил мағлубиятни қабул этиб, компенсация тўламагунча уруш давом этишини маълум қилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"