Ўзбекистон

Айрим автомобилларга метан газ нархи оширилдими?

Монополияга қарши курашиш қўмитаси ижтимоий тармоқда тарқалган хабарларга муносабат билдирди.

Айрим автомобилларга метан газ нархи оширилдими?

 

Ижтимоий тармоқда айрим турдаги автомобилларга газ қуйиш шахобчалари томонидан метан газ нархлари ошилганлиги ҳақида хабарлар тарқалди. Ҳолат юзасидан Монополияга қарши курашиш қўмитаси расмий муносабат билдирди.

 

Маълум қилинишича, Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 14 июлдаги 387-сонли қарорига мувофиқ, юридик шахслар учун табиий газ ва электроэнергия учун тарифлар оширилиши вақтинчалик тўхтатилган.

 

Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан газ қуйиш шахобчаларида метан гази нархлари оширилганлиги юзасидан тезкор ўрганиш ишлари амалга оширилган.


Ўрганиш натижаларига кўра, Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида жойлашган автомобилларга газ қуйиш шахобчаларида бугунги кунда 1 куб м метан газининг нархи барқарор равишда ўртача 2300 сўмдан 2800 сўмгача сотилаётганлиги аниқланган.

 

“Монополияга қарши курашиш қўмитаси томонидан метан газ нархлари доимий мониторинг қилиб борилаётганлиги ва автомобилларга газ қуйиш шахобчалари метан гази нархларини сунъий равишда оширган тақдирда белгиланган тартибда тегишли чора кўрилиши маълум қилинади”, — дейилади хабарда.

 

Эслатиб ўтамиз, жорий йилнинг 31 май куни АИ–80 маркали бензиннинг биржадаги нархи 2 фоизга кўтарилгани хабар қилинганди.

 

custom img

Ислом цивилизацияси маркази – Евроосиёнинг янги геостратегик маркази — Forbes

Ислом цивилизацияси маркази Ўзбекистоннинг Евроосиё, Яқин Шарқ ва Жанубий Осиё ўртасидаги маданий ва дипломатик кўприк сифатидаги янги ролининг “рамзий ва стратегик таянчи”га айланмоқда.

custom img

Ўзбекистон 19 мартдан БААга авиаташувларни қайта тиклайди

Бекор қилинган чипталар бепул қайта расмийлаштирилади.

custom img

Мактабларда баҳорги таътил 20 мартдан бошланади

4-чорак дарслари 30 мартдан бошланиши белгиланди.

custom img

Самарқандга йил якунига қадар 6 миллион сайёҳ жалб қилиш мақсади қўйилди

Президент раислигида Нарпайда Самарқанд вилоятини ривожлантиришга бағишланган йиғилиш ўтказилди.

custom img

Рамазон ойининг 29 кун бўлиши табиий ҳолат — Фатво маркази

Бу ой ҳаракатига асосланган ҳижрий-қамарий тақвим билан боғлиқ ва рўза савобига таъсир қилмайди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисидаги қарорни имзолади

Туризм қўмитаси ва Транспорт вазирлиги Рамазон кунларида зиёратгоҳлар ва тарихий обидаларга қулай ташриф шароитини яратади.

custom img

Самарқандда 43 минг гектар майдонда яйлов ташкил қилинади

Самарқанд вилоятида яйловлар, чорвачилик ва туризмни ривожлантириш бўйича янги вазифалар белгиланди.

custom img

Самарқандда хориждан олиб келинган 38 килограммга яқин наркотик моддалар мусодара қилинди

Шунингдек, хусусий автомашина гаражига яширилган 9,04 кг опий экстракцияси аниқланган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"

Айрим автомобилларга метан газ нархи оширилдими?