Ўзбекистон

БААдан Ўзбекистон тарихий шаҳарларига сайёҳлар оқими кўпайтирилади

Дубай шаҳридаги Ўзбекистон Бош консулхонасида Амирликларда фаолият юритувчи сайёҳлик ширкати мудири билан учрашув бўлди.

БААдан Ўзбекистон тарихий шаҳарларига сайёҳлар оқими кўпайтирилади

 

Дубай шаҳридаги Ўзбекистон Бош консулхонасида Амирликларда фаолият юритувчи сайёҳлик ширкати мудири Равшан Зокиров билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда “Дунё”.

 

Учрашувдан кўзланган асосий мақсад Ўзбекистонда туризм соҳасида олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотларни тарғиб этиш, Тошкент, Самарқанд, Бухоро ва Хива каби кўҳна шаҳарларда саёҳатчилар учун яратилган шарт-шароитлар, республика бой маданий ва маънавий мероси тўғрисида маълумотлар бериш, ўзбек халқининг тарихи, маданияти, урф-одатлари ва анъаналарини кенг тарғиб этиш, оммалаштириш ва мамлакатга хорижлик сайёҳлар оқимини кўпайтириш билан изоҳланади.

 

Сайёҳлик ширкати мудири билан Ўзбекистонга сайёҳлар оқимини янада кўпайтириш ва уларнинг талабларидан келиб чиқиб, янги туризм хизматларини ўз ичига олган махсус турпакетлар ишлаб чиқиш бўйича фикр алмашилди.

 

Музокаралар якунида сайёҳлик ширкати билан Ўзбекистоннинг тарихий шаҳарларига сайёҳларни жалб этиш бўйича ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.

custom img

Яқин Шарқдан 25 мингдан ортиқ ўзбекистонлик ватанига қайтарилди

Қайтарилганларнинг асосий қисми Саудия Арабистони ва БААдан олиб келинган.

custom img

Орол денгизнинг қуруган тубида чўл ўсимликлари экиш ишлари бошланди

Ушбу тадбирларни сифатли амалга ошириш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятлардан жами 730 та техника ва механизмлар, 2 та AN-2 самолёти, 622 нафар ўрмон хўжалиги ишчилари ва механизаторлар жалб этилган.

custom img

Оролнинг қуриган тубида чўл ўсимликлари экиш тадбирлари бошланди

Ушбу тадбирларни сифатли амалга ошириш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси ва барча вилоятлардан жами 730 та техника ва механизмлар, 2 та АН-2 самолёти, 622 нафар ўрмон хўжалиги ишчилари ва механизаторлар жалб этилган.

custom img

2026 йилда Қашқадарёда камбағаллик даражаси 3 фоизга туширилади

Президент Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятида ислоҳотлар натижадорлиги ҳамда келгусида амалга оширилиши лозим бўлган устувор вазифалар юзасидан йиғилиш ўтказди.

custom img

“Инспекторнинг бошига ёғоч бўлаги билан урган”

Бош прокуратура Фарғонада сув таъминоти ходими калтакланишига муносабат билдирди.

custom img

Тошкентда “Грузия маданияти кунлари”: икки давлат маданий ҳамкорлиги янги босқичга чиқмоқда

Тадбир Ўзбекистон ва Грузия ўртасидаги маданий ҳамкорликни ривожлантириш ва санъат, театр, кино ҳамда рақс йўналишларида қўшма лойиҳаларни илгари суриш мақсадида ташкил этилди.

custom img

Фарғонада сув таъминоти ходими фуқаролар томонидан калтакланди

Жабрланган ходимга зудлик билан тиббий ёрдам кўрсатилган ҳамда мазкур ҳолат юзасидан туман ички ишлар идорасига хабар берилган.

custom img

Хорижлик фуқаро Ўзбекистонга спорт озуқаси кўринишида синтетик гиёҳвандлик моддасини олиб кирмоқчи бўлди

Мазкур гиёҳванд моддаларни қабул қилиб олиши керак бўлган шахс Бектемир туманида қўлга олинган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"