Ўзбекистон

Бахтиёр Саидов Афғонистон муваққат ҳукумати мансабдорлари билан учрашди

Кобулда бўлиб ўтган Ўзбекистон — Афғонистон музокараларида иқтисодий алоқаларни фаоллаштиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Бахтиёр Саидов Афғонистон муваққат ҳукумати мансабдорлари билан учрашди

Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов бошчилигидаги Ўзбекистон делегацияси Кобул шаҳрига ташрифи давомида кеча Афғонистон муваққат ҳукуматининг бир қанча мансабдор шахслари билан учрашув ва музокаралар ўтказди.

 

"Кобулга ташрифимиз чоғида Афғонистон муваққат ҳукуматининг бир қанча мансабдор шахслари – бош вазир в.б. Мулла Муҳаммад Ҳасан Охунд жаноби олийлари, бош вазир ўринбосари в.б. Мавлавий Абдул Салом Ҳанафий жаноби олийлари, бош вазир ўринбосари в.б. Мулла Абдул Ғани Бародар жаноби олийлари, ташқи ишлар вазирлиги в.б. Мавлавий Амир Хон Муттақий жаноби олийлари, ички ишлар вазири в.б. Халифа Сирожиддин Ҳаққоний жаноби олийлари, савдо ва саноат вазири в.б. Нуриддин Азизий жаноби олийлари билан учрашувлар ўтказдик", — деб ёзди Ўзбекистон ТИВ раҳбари ўзининг Telegram каналида. 

 

 

Музокаралар чоғида ўзаро ҳамкорликнинг кенг кўламли масалалари муҳокама қилинди. Иқтисодий алоқаларни мустаҳкамлаш, ишбилармон доиралар ўртасидаги муносабатларни яхшилаш учун энг қулай шарт-шароитларни яратишга алоҳида эътибор қаратилди.

 

"Бизни бой ва муштарак тарихимиз, умумий анъаналаримиз ва келажагимиз бирлаштиради. Биргаликда амалга оширишимиз мумкин бўлган кўплаб имкониятлар мавжуд", — деб ёзади Бахтиёр Саидов.

 

 

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов 10 март куни ташриф билан Доҳа шаҳрига борди ҳамда Қатар бош вазири ва ташқи ишлар вазири Муҳаммад бин Абдулраҳмон бин Жасим Ол Соний билан учрашди.

custom img

Ўзбекистонда 21 ёшдан никоҳ тузганлар молиявий рағбатлантирилади

Зўравонликдан жабрланган хотин-қизлар учун “SOS” тизими жорий этиш, педофиллар учун жазони кучайтириш ҳамда эрта никоҳларнинг олдини олиш чораларини кучайтириш таклиф қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев бир гуруҳ хотин-қизларни давлат мукофотлари билан тақдирлади

Мукофотланганлар орасида маданият, таълим, соғлиқни сақлаш, спорт ва жамият ривожига ҳисса қўшган етакчи мутахассислар бор.

custom img

Ўзбекистонда банк иловаларида пул ўтказмаларининг мақсадини кўрсатиш талаб этилади

Янги тартибга кўра, фойдаланувчилар пул юборишда 16 та тоифадан бирини танлаши керак бўлади.

custom img

Тошкентда ИИББнинг 2 тезкор ходими қамоққа олинди

Улар фуқарони жиноий жавобгарликдан қутқариш эвазига 2200 АҚШ доллари талаб қилган.

custom img

Бухорода терроризмни молиялаштиришда иштирок этган ота ва ўғил аниқланди

Ўғил Сурия давлатидаги “Тавҳид ва жиҳод катибаси” сафида қўшилган, интернет ва криптовалюта орқали пуллар тўплаган.

custom img

Ўзбекистон Саудия Арабистони, БАА, Қатар, Эрон, Қувайт ва Исроилга парвозларни вақтинча тўхтатди

Ҳозирда жорий йилнинг 28 февралигача кетган йўловчиларни қайтариш ишлари давом этмоқда.

custom img

Президент ҳузурида қўшинларнинг жанговар шайлигини ошириш ва замонавий қурол-яроғ билан таъминлаш масалалари кўриб чиқилди

Давлат раҳбари Ўзбекистон Қуролли Кучларини янада ривожлантириш ва мамлакат мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш бўйича устувор вазифаларни белгилаб берди.

custom img

ЙТҲ оқибатида вафот этган кичик сержант Хосилбек Эшназаров "Жасорат" медали билан тақдирланди

Йўл-патрул хизмати ходими BMW уриб юбориши оқибатида ҳалок бўлган эди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"

Бахтиёр Саидов Афғонистон муваққат ҳукумати мансабдорлари билан учрашди