Жаҳон

Байден АҚШ собиқ президентлари орасида энг юқори пенсия олмоқда

У оладиган нафақаси собиқ президент Барак Обаманинг нафақасидан қарийб икки баравар кўп.

Байден АҚШ собиқ президентлари орасида энг юқори пенсия олмоқда

 

АҚШнинг собиқ президенти Жо Байден Оқ уй раҳбарлари орасида энг юқори давлат пенсиясига эга бўлди. Бу ҳақда The New York Post нашри хабар берди.

 

Нашр маълумотларига кўра, Байден йилига тахминан 417 минг доллар миқдорида нафақа олади. Бу кўрсаткич унинг президентлик давридаги йиллик маошидан ҳам юқори бўлиб, собиқ президент Барак Обаманинг нафақасидан қарийб икки баравар кўпдир.

 

Миллий солиқ тўловчилар жамғармаси вице-президенти Дамиан Бредининг таъкидлашича, Байденнинг узоқ йиллик сиёсий фаолияти унга бундай юқори нафақа тайинланишига сабаб бўлган. Унинг сўзларига кўра, Байден президентликдан кетганидан кейинги илк йил давомида бир вақтнинг ўзида икки давлат нафақа жамғармасидан тўлов олиш ҳуқуқига эга бўлган.

 

Аввалроқ Политисо нашри манбаларга таяниб, Байден нафақага чиққач, камтарона турмуш тарзини танлагани, ҳашаматли ҳаётдан тийилганини хабар қилган эди.

 

Шунингдек, май ойида журналистлар Жейк Таппер ва Алекс Томпсон муаллифлигидаги “Асл гуноҳ: Президент Байденнинг қулаши, унинг яшириниши ва яна номзодини қўйишдаги ҳалокатли қарори” номли китоб чоп этилди.

custom img

АҚШ ва Эрон музокаралари 6 ой давом этиши мумкин — Bloomberg

Айрим расмийлар можарони сиёсий йўл билан ҳал этиш ва якуний келишувга эришиш учун қўшимча вақт зарур, деб ҳисобламоқда.

custom img

IDF Ҳизбуллоҳ қуролсизлантирилмагунча Ливандаги операцияларни давом эттиради

Ливан армияси Исроилни сулҳ битимини бузишда айблади.

custom img

Россияда портлаш оқибатида бир нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди

Портлаш чиқинди контейнерларини юклаш вақтида содир бўлган.

custom img

General Motors ва Ford ҳарбий техника ишлаб чиқаришга қайтиши мумкин

Бунга сабаб сифатида АҚШнинг қурол-яроғ захиралари камайиб бораётгани кўрсатилмоқда.

custom img

Россияда Путиннинг рейтинги кетма-кет олтинчи ҳафта пасаймоқда

Россия етакчисига бўлган ишонч даражаси 1,8 фоизга пасайиб, 72 фоизга тушган.

custom img

Европа Иттифоқи Украинага 2,7 млрд еврогача маблағ ажратади

Украина ушбу маблағларни олиш учун 173 та ислоҳотдан иборат режани амалга ошириши керак.

custom img

Пентагон Эронга қарши янги операция бошлади

Бу операция “Эпик ғазаб”нинг кенгайтирилган босқичи экани айтилмоқда.

custom img

АҚШ армияси 12 йилдан сўнг Суриядан чиқиб кетди

Сурия армияси мамлакат ҳудудида илгари АҚШ ҳарбийлари жойлашган деярли барча ҳарбий объектлар устидан тўлиқ назоратни қўлга олди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"

Байден АҚШ собиқ президентлари орасида энг юқори пенсия олмоқда