Жаҳон

АҚШ армияси 12 йилдан сўнг Суриядан чиқиб кетди

Сурия армияси мамлакат ҳудудида илгари АҚШ ҳарбийлари жойлашган деярли барча ҳарбий объектлар устидан тўлиқ назоратни қўлга олди.

АҚШ армияси 12 йилдан сўнг Суриядан чиқиб кетди

АҚШ Қуролли кучлари Суриянинг Ҳасака вилоятида жойлашган Қасрак авиабазасидан ўз қўшинлари ва ҳарбий техникасини тўлиқ олиб чиқиб кетди. Бу ҳақда ҳар икки томон расмийлари маълум қилди, дея хабaр бермоқда AP.

 

 

Қайд этилишича, пайшанба куни ҳарбий хизматчилар ва техника ортилган сўнгги карвон базани тарк этган.

 

Натижада Сурия армияси АҚШ ҳарбийлари илгари жойлашган ҳудудлардаги деярли барча ҳарбий объектлар устидан тўлиқ назоратни қўлга олган.

 

Сурия Ташқи ишлар вазирлиги бу жараённи мамлакат суверенитетининг тикланиши билан изоҳлади. Баёнотда қайд этилишича, шимоли-шарқ ва чегара ҳудудларининг марказий ҳукумат назоратига қайтиши давлатни бирлаштириш бўйича саъй-ҳаракатлар натижасидир.

 

Расмий маълумотларга кўра, АҚШ қўшинларининг чиқиб кетиши Дамашқ ҳукумати ва курдлар бошчилигидаги Сурия Демократик Кучлари ўртасидаги келишувлар ҳамда “ИШИД” гуруҳига қарши курашдаги натижалар билан боғлиқ.

 

Тим Ҳавкинс АҚШ Марказий қўмондонлиги номидан чиқиб кетиш жараёни якунланганини тасдиқлади. Унинг айтишича, жараён “режа асосида ва шартларга мувофиқ” амалга оширилган. Шу билан бирга, АҚШ ҳарбийлари минтақада терроризмга қарши кураш бўйича ҳамкорликни давом эттиришини билдирган.

 

 

АҚШ қўшинларининг чиқиши февраль ойидан бошланган бўлиб, аввалроқ ал-Танф базаси ҳам топширилган эди.

 

Шунингдек, АҚШ кучлари Суриядаги ҳибс марказларида сақланган тахминан 5 700 нафар “ИШИД”га алоқадор гумонланувчиларни Ироқдаги жазони ижро этиш муассасаларига кўчирган.

 

АҚШ ҳарбийларининг Суриядаги асосий вазифаси “ИШИД” гуруҳининг қайта кучайишининг олдини олиш бўлган. Гуруҳ 2019 йилда ўзининг сўнгги ҳудудини йўқотган бўлса-да, унинг яширин жамоалари ҳанузгача минтақада вақти-вақти билан ҳужумлар уюштириб келмоқда.

custom img

Москва вилоятидаги кимё заводида портлашлар: етти киши ҳалок бўлгани айтилмоқда

Портлаш оқибатида вайрон бўлган бинода 44 киши бўлган.

custom img

Қуёш фаоллиги кучаймоқда: Ерда магнит бўрони кузатилиши мумкин

Британия геология хизмати 2 октябрь куни G1 даражасидаги кучсиз магнит бўрони кузатилиши мумкинлигини маълум қилди.

custom img

АҚШ Ироқдаги 12 йиллик операцияни тугатди: коалиция кучлари Эрбилдан олиб чиқилди

Хавфсизликни таъминлаш бўйича асосий масъулият эса Ироқ томонига ўтди.

custom img

Учувчи пичоқланган Flydubai рейси: Исроил хавфсизлик текширувларини кучайтиради

Бенямин Нетаняҳу ҳодисани тўхтатишда ёрдам берган йўловчилар ва жароҳатланган учувчи Смит Маччҳарни олқишлаган, бироқ воқеанинг сабаби ҳозирча аниқланмаган.

custom img

Исроилликлар Ал-Ақсо масжидига бостириб кирди: бир кунда уларнинг сони 1317 нафарга етди

Исроилликлар диний маросимлар ўтказган, ибодат қилган, қўшиқ куйлаган ва рақсга тушган.

custom img

“Можарони музлатиш керак”: Тоқаев Украинадаги вазият бўйича таклиф билдирди

Қозоғистон президенти Украинадаги ҳарбий ҳаракатларни музлатиб, шундан сўнг дипломатик музокараларга ўтиш кераклигини айтди.

custom img

Билл Гейтс AI ҳақидаги хавотирларини ўзгартирди — Трамп

АҚШ президенти Microsoft асосчиси Билл Гейтс сунъий интеллектнинг инсоният учун хавфи ҳақидаги аввалги хавотирларини ўзгартирганини айтди.

custom img

Ўқув парвози чоғидаги фожиа: ҳарбий самолёт қулади

Ҳодиса оқибатида 6 экипаж аъзоси ҳалок бўлди, яна бир ҳарбий жароҳатланди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"