Байден: Зеленскийга ҳозир F-16 қирувчилари керак эмас
АҚШ президенти Украина қандай техникага муҳтожлигини очиқлади.

Жозеф Байденнинг фикрича, ҳозирча Украинага F-16 қирувчи самолётлари керак эмас. Бу ҳақда АҚШ президенти ABC телеканалига берган интервьюсида маълум қилди.
“Йўқ, Зеленскийга ҳозир F-16 керак эмас. бизнинг ҳарбийлар фикрича, ҳозир F-16 етказиб беришга асос йўқ. Мен ҳозирда буни истисно қиламан”, – деган у.
Байденнинг қўшимча қилишича, Украина қарши ҳужумларга тайёргарлик кўрмоқда. Шунинг учун унга кўпроқ танклар, артиллерия, ҳаво ҳужумига қарши мудофаа тизимлари, Шунингдек, Himars’лар керак.







