Жаҳон

BBC раҳбарлари Трамп нутқини сохталаштиргани учун истеъфога чиқди

BBC бош директори Тим Дейвин ва BBC News раҳбари Дебора Тернесс АҚШ президенти Доналъд Трампнинг нутқи билан боғлиқ “Panorama” ҳужжатли фильмида юз берган хатоликлар сабаб истеъфога чиқди.

BBC раҳбарлари Трамп нутқини сохталаштиргани учун истеъфога чиқди

“BBC мукаммал эмас ва биз доимо очиқ, шаффоф ва масъулиятли бўлишимиз керак. Бу ягона сабаб бўлмасада, BBC News атрофидаги ҳозирги муҳокамалар қароримга таъсир қилди. BBC умуман олганда яхши ишлади, лекин айрим хатолар бўлди ва бош директор сифатида якуний жавобгарлик менинг зиммамда”, — деган Дейви мактубида.

 

Унга кўра, BBC бошқарув кенгаши билан истеъфога чиқиш муддатларини келишиб, яқин ойларда лавозимни янги раҳбарга тартибли равишда топширишни таъминлайди.

 

“Panorama" дастурида Трамп ҳақидаги воқеа BBC'га зарар етказадиган даражага етди. Ҳа, хатолар бўлган, аммо BBC News ташкилот сифатида тарафкашлик қилган деган айбловлар ёлғон”, - дея қўшимча қилган Дебора Тернесс ҳам.

 

АҚШ президенти Доналд Трамп BBC раҳбарларининг кетишини олқишлаб, уларни “сайловга таъсир ўтказмоқчи бўлган носамимий одамлар” деб атади.

 

“BBC раҳбарлари 6 январдаги менинг мукаммал нутқимни таҳрирлаб, ҳақиқатни бузганликда қўлга тушишди. Бу демократия учун даҳшатли ҳолат”, - дея ёзган у ўзининг Truth Social ижтимоий тармоғида.

 

Трамп шунингдек, Борис Жонсоннинг Daily Mail газетасидаги мақоласини улашиб, собиқ бош вазирнинг “BBC лицензия тўловини тўлашдан бош тортиш керак” деган фикрини маъқуллаган.

 

Оқ уй матбуот котиби Каролин Ливитт эса BBC'ни “100 фоиз сохта янгилик манбаи” деб атаб, бу ҳодисани “холисликнинг бутунлай йўқолганини кўрсатувчи мисол”, — деб баҳолади.

 

BBC ичида ҳам айрим журналистлар ва муҳаррирлар “Panorama” жамоасининг иш услубини кескин танқид қилишди. Ички текширув натижаларига кўра, айрим таҳрирчилар сиёсий контекстни ҳисобга олмасдан лавҳаларни “драматик эффект” учун қайта жойлаштирган.

 

BBC раиси Самир Шах ҳам ушбу воқеаларга ўз муносабатини билдирган. “Бу BBC учун қайғули кун. Тим сўнгги беш йил давомида ажойиб бош директор бўлди. У ББСъни қатъият, мақсад ва узоқни кўра билиш билан бошқарди”, - деган Шах. У кенгаш Тимни қўллаб келгани, аммо унга нисбатан кучли босим бўлгани ва бу қарор сабаблари тушунарли эканини қўшимча қилган.

 

Трамп эса ижтимоий тармоқда қолдирган постида собиқ BBC вакилларини “инсофсизлар” дея атаган.  “Ҳамманинг истеъфога чиқаётганини кўряпсизлар, чунки улар менинг жуда яхши нутқимни бузиб кўрсатди. Бу сайловларга аралашмоқчи бўлган жуда инсофсиз одамлар. Энг ёмони, улар энг яқин иттифоқчиларимиздан деб ҳисобланадиган мамлакатдан!”, - деган Оқ уй раҳбари. 

 

Истеъфога сабаб бўлган можаро “The Telegraph” газетасининг мақоласидан кейин юзага келган. Газета BBC Panorama дастури “Трамп: Иккинчи имконият?” фильмида Трампнинг нутқи таҳрирлангани, икки алоҳида парча кетма-кет кадр сифатида монтаж қилингани сабабли у тартибсизликларни қўллаб-қувватлагандек кўринганини таъкидлаган. Бу ҳақда ББСънинг таҳририй стандартлар бўйича собиқ маслаҳатчиси Майкл Прескотт томонидан ёзилган ички хатга таянилган.

 

Британия Маданият вазири Лиза Ненди ҳам бу вазиятни “жуда жиддий” деб атаган ва BBC'га нисбатан бошқа айбловлар ҳам борлигини, энг оғири – “BBC мураккаб мавзуларни ёритишда тизимли тарафкашликка эга” деган фикр эканини айтган.

 

Парламент қуйи палатасининг маданият, медиа ва спорт қўмитаси BBC раисидан вазият бўйича изоҳ сўраб расмий мактуб йўллаган.

custom img

АҚШ ва Исроил зарбалари оқибатида Эронда 500 дан ортиқ киши ҳалок бўлди

Ҳужумлар давомида Эроннинг 131 шаҳри нишонга олинган.

custom img

АҚШ билан ҳеч қандай музокара олиб борилмайди — Эрон

Теҳрон АҚШ билан музокаралар ўтказиш эҳтимолини қатъиян рад этди ва воситачилар орқали алоқалар ҳақидаги хабарларни асоссиз деб атди.

custom img

АҚШ Кубага қарши ҳарбий операция эҳтимоли кўриб чиқилмоқда

АҚШ маъмурияти Венесуэла ва Эронга қарши операциялар натижаларига қараб Кубага нисбатан ҳарбий ёки дипломатик чораларни таҳлил қилмоқда.

custom img

Исроил армияси Нетаняху офисига ҳужум ҳақидаги даъволарни рад этди

IDFнинг таъкидлашича, IRGC кўпинча ёлғон маълумотлар тарқатади.

custom img

Шимолий Корея АҚШ ва Исроилнинг Эронга ҳужумларини қоралади

КХДР Эронга қарши ҳарбий операцияларни ноқонуний тажовуз деб атади.

custom img

Шавкат Мирзиёев Хоманаий вафоти муносабати билан Эрон Президентига ҳамдардлик билдирди

Бу ҳақида Эрон Ислом Республикасининг Тошкентдаги элчихонаси маълум қилди

custom img

Эрон Нетаняҳу офисига зарба берди

Исроил етакчисининг тақдири ҳозирча номаълум.

custom img

"Қозоғистон араб давлатларига зарур бўлган ҳар қандай ёрдамни кўрсатишга тайёр" — Тўқаев

Қозоғистон Президенти Қосим-Жўмарт Тўқаев АҚШ, Исроил ва Эрон уруши жараёнида Баҳрайн, Қувайт, Қатар, Саудия Арабистони ва Бирлашган Араб Амирликлари раҳбарларига шахсий мурожаат йўллади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"

BBC раҳбарлари Трамп нутқини сохталаштиргани учун истеъфога чиқди