Эрон Нетаняҳу офисига зарба берди
Исроил етакчисининг тақдири ҳозирча номаълум.

AzerNEWS'нинг Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси Жамоатчилик билан алоқалар бўлимига таяниб маълум қилинишича, Эрон бугун эрталаб Исроил бош вазири офисига зарба берган.
Шунингдек, Эрон томонидан Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари қўмондони бўлган ҳудуд ҳам нишонга олинганини билдирилган.
Ҳозирча Нетаняҳунинг ҳолати ҳақида аниқ маълумот йўқ. Амалиёт тафсилотлари кейинроқ эълон қилиниши кутилмоқда.







