Жаҳон

Чавушўғлу: Путин Эрдоғанга Самарқандда Киев билан музокараларга қайтиш мумкинлигини айтган

Туркия ТИВ раҳбари Украина можароси қандай якунланиши мақсадга мувофиқлигини айтди.

Чавушўғлу: Путин Эрдоғанга Самарқандда Киев билан музокараларга қайтиш мумкинлигини айтган

 

Украина низоси биринчи навбатда Киев учун адолатли тинчлик ўрнатилиши билан якунланиши керак. Бу ҳақда Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Чавушўғлу Токиодаги матбуот анжуманида маълум қилди.

 

“Украинадаги можаро адолатли тинчлик ўрнатилиши билан якунланиши керак. Бу биринчи навбатда украиналиклар учун адолатли бўлиши лозим. Олдин айтиб ўтганимдек, Туркия бу ҳудудларни ноқонуний эгалланган деб ҳисоблайди. Аммо биз дипломатик ечим топишдан умидимизни йўқотмаяпмиз”, – деган у.

 

Шу билан бирга дипломатнинг сўзларига кўра, Путин Эрдоған билан Самарқанддаги учрашувида Украина билан музокараларга қайтишни истисно қилмаган. Чавушўғлу Туркия президенти Москва ва Киев билан бирдек алоқа қилишда давом этишини билдирган.

 

Аввалроқ Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков Украина билан музокара ўтказишга асос йўқлигини айтганди.

custom img

Энергия инқирози фонида Покистонда мактаблар ёпилади ва иш ҳафтаси қисқартирилади

Давлат харажатларини камайтириш доирасида амалдорлар маоши қисқартирилиб, хизмат транспортидан фойдаланиш чекланади.

custom img

Пентагон раҳбари Эронга қарши зарбалар кучайтирилишини маълум қилди

Операцияда кўплаб қирувчи ва бомбардимончи самолётлар жалб қилинади.

custom img

Туркияда қулаган ракета Эрон билан боғлиқ эмас — Эрон ТИВ

Анқара ҳаво ҳудуди бузилишига қарши чоралар кўришини маълум қилди.

custom img

Эрон миллий футбол жамоаси мураббийи Австралиядан бошпана сўради, жамоа Эронга қайта олмайди — CNN

Аввалроқ  Эрон миллий жамоасининг беш нафар бошқа футболчисига Австралия ҳукумати гуманитар визалар берган эди.

custom img

Германиянинг Иорданиядаги ҳарбий базаси Эрон ракеталари зарбасига учради — Spiegel

Немис ҳарбийлари жойлашган казармалар зарбага учраган, улар ҳужум пайтида бошпаналарда бўлган, ҳеч ким жабрланмаган.

custom img

Эрондаги мактабга АҚШ ракетаси зарба бергани аниқланди

Вашингтон бу ҳалокатли ҳужумга АҚШ жавобгар бўлиши мумкинлигини, аммо мактаб атайин нишонга олинмаганини маълум қилган.

custom img

Тожикистон Президенти Эрон олий раҳбарига табрик йўллади

Имомали Раҳмон Россия Президенти Владимир Путин ва Озарбайжон Президенти Илҳом Алиевдан кейин Мужтабо Хоманаийни табриклаган учинчи давлат раҳбари бўлди.

custom img

Эрон ядровий дастурини ҳарбий йўл билан йўқ қилиб бўлмайди — Аббос Ароқчи

Эрон ТИВ раҳбари va Исроилга қарши қанча керак бўлса шунча ҳужум қилишга тайёрлигини билдирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"