Ўзбекистон

“Chevrolet Tracker–2” автомобилини серияли ишлаб чиқариш йўлга қўйилмоқда

“UzAuto Motors” АЖ коммпанияси ишлаб чиқаришнинг янги босқичига ўтди.

“Chevrolet Tracker–2” автомобилини серияли ишлаб чиқариш йўлга қўйилмоқда

 

“UzAuto Motors” Асака шаҳридаги заводнинг линияларида “Chevrolet Tracker-2” автомобиллари кузов қисмларини ишлаб чиқариш йўлга қўйилмоқда. Бундан ташқари, мутахассислар учун тренинглар ўтказилиб, тайёргарлик ишлари режа асосида амалга ошириляпти ва бошқа тизимли ишлар олиб борилади.


Компания жорий йилнинг август-сентябрь ойларида автомобил моделлари линияларида модификасия ва унификация қилди. Бу линияларда роботлаштириш даражаси 55 фоизни ташкил этади. Бу юқори кўрсаткич. “Chevrolet Tracker-2” ва “Chevrolet Onix” автомашиналари  замонавий стандартларга мос келишини кўрсатди. Масалан, сўнгги модернизация ишларидан олдин роботлаштириш даражаси 5-10 фоизни ташкил этган эди.

 

“UzAuto Motors” АЖ Асака шаҳридаги заводида янги “Chevrolet Tracker-2” автомобилини серияли ишлаб чиқаришни йўлга қўйишга тайёргарликнинг навбатдаги босқичи бошланди.

 

Тест синови тариқасида чиқарилётган “Tracker” автомобиллари “NON-SALABLE”, яъни “сотув учун мўлжалланмаган” ҳисобланади. Сотув учун мўлжалланмаган автомобиллар эса йиғув жараёнидаги барча зарурий  босқичларни синаб кўриш ҳамда қайта ишлаш имконини беради. Компания шу йилнинг июл ойидан бошлаб сотув учун мўлжалланган автомобилларни ишлаб чиқаришни режалаштирган.

 

Tracker автомобилини йўлга қўйишга тайёргарлик жараёнида синов учун 16 дона автомобил ишланиб, нотекис йўлда ҳаракатланиш ва иқлим шароитига мослашувчанлиги текширувдан ўтказилади.

 

“Ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш ва синовдан ўтказишга тайёргарликнинг барча босқичлари режа асосида олиб борилмоқда, камчиликлар аниқланмади”, дейди лойиҳа раҳбари Толибжон Самсоқов.

 

Автомобил LED ёритгичли кундузги чироқлар, рангли 8 дюмли сенсор дисплей “Chevrolet MyLink”, 6 динамикли мултимедиа тизими, кўпфункцияли рул, кондиционер, панорамали люк ва орқа ойна истиш тизими, олд ва орқа ойна электроподёмник билан жиҳозланган.

 

“Chevrolet Tracker”  автомобили 6 та хавфсизлик ёстиқчалари, орқа кўриниш камераси, шиналар босими мониторинги тизими, барқарорликни назорат қилиш тизими (ESP), тормоз (ABS) тизими, тепаликка кўтарилишга ёрдам тизими (HSA), орқа парктроникларва болалар ўриндиғи Исофих хавфсизлик технологияларига эга.

 

custom img

Қашқадарёда бозор раҳбари пора билан ушланди

У савдо дўконини тадбиркорнинг номига расмийлаштириб бериш учун пул талаб қилган.

custom img

Ўзбекистон мустақиллигининг 35 йиллигини кенг нишонлаш бўйича Президент қарори қабул қилинди

Ижтимоий тармоқларда #Mustaqillik35 ва #Uzb35 хештеглари остида тарғибот акциялари бошланади.

custom img

Энди жарима автомобиль эгасига эмас, қоидабузар ҳайдовчига расмийлаштирилади

my.gov.uz порталида жарималарни бошқа ҳайдовчига расмийлаштириш хизмати ишга тушди.

custom img

Самарқандда мактаб директори ўринбосари 9-синф ўқувчисини калтаклади

Айни вақтда ҳолат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўрганилмоқда.

custom img

Бухорода жорий йилда камбағаллик даражаси 2 фоизгача қисқартирилади

Президент Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди.

custom img

Бутунжаҳон туризм ташкилоти бош котиби Шавкат Мирзиёев ташаббусини юқори баҳолади

Шайха Носир Ал Новайс Ислом цивилизацияси марказидаги экспозициялар, жумладан Қуръони Карим зали ва ноёб тарихий экспонатлар билан танишиб, марказни келажак авлодлар учун муҳим маданий маскан деб эътироф этди.

custom img

Давлат тиббиёт муассасалари 5 кунлик иш ҳафтасига ўтказилди

Тиббиёт ходимлари учун ҳафталик иш вақти 36 соатдан ошмайди.

custom img

Тошкентда автобус пиёдани уриб кетди

Ҳолат юзасидан расмий маълумот берилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"