Ўзбекистон

Чилонзорда бедарак йўқолган эркакнинг жасади топилди

У ўз машинасида ўлдириб кетилган.

Чилонзорда бедарак йўқолган эркакнинг жасади топилди

Тошкентда бедарак йўқолган эркак жасади бошига пакет кийдирилган ҳолда ўз машинасидан топилди

 

Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида бедарак йўқолган эркакнинг жасади ўз машинасидан бошига пакет кийдирилган ҳолда топилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот котиби хабар берди.

Маълум бўлишича, 31 август куни соат тахминан 18:00 ларда 1996 йилда туғилган Б.А. яшаш манзилидан ўз бошқарувидаги қора рангли Gentra’да чиқиб кетиб, бедарак йўқолган.

 

Ўтказилган тезкор-қидирув тадбирлари давомида Чилонзор тумани Бунёдкор кўчасидаги футбол спорт майдони ҳудудида жойлашган автотураргоҳда Gentra автомашинаси ичида бедарак йўқолган эркакнинг мурдаси бош юз қисми бир неча қатлам полиэтилен пакет билан ўралган ҳолда топилган.

 

Мазкур ҳолатда эркакнинг мурдаси шубҳали ҳолда аниқлангани ва бир қатор дастлабки тергов ҳаракатлари ўтказмасдан туриб қонуний тўхтамга келиш имкони мавжуд эмаслигини инобатга олиб, Жиноят кодексининг 97-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

custom img

Ўзбекистонда 21 ёшдан никоҳ тузганлар молиявий рағбатлантирилади

Зўравонликдан жабрланган хотин-қизлар учун “SOS” тизими жорий этиш, педофиллар учун жазони кучайтириш ҳамда эрта никоҳларнинг олдини олиш чораларини кучайтириш таклиф қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев бир гуруҳ хотин-қизларни давлат мукофотлари билан тақдирлади

Мукофотланганлар орасида маданият, таълим, соғлиқни сақлаш, спорт ва жамият ривожига ҳисса қўшган етакчи мутахассислар бор.

custom img

Ўзбекистонда банк иловаларида пул ўтказмаларининг мақсадини кўрсатиш талаб этилади

Янги тартибга кўра, фойдаланувчилар пул юборишда 16 та тоифадан бирини танлаши керак бўлади.

custom img

Тошкентда ИИББнинг 2 тезкор ходими қамоққа олинди

Улар фуқарони жиноий жавобгарликдан қутқариш эвазига 2200 АҚШ доллари талаб қилган.

custom img

Бухорода терроризмни молиялаштиришда иштирок этган ота ва ўғил аниқланди

Ўғил Сурия давлатидаги “Тавҳид ва жиҳод катибаси” сафида қўшилган, интернет ва криптовалюта орқали пуллар тўплаган.

custom img

Ўзбекистон Саудия Арабистони, БАА, Қатар, Эрон, Қувайт ва Исроилга парвозларни вақтинча тўхтатди

Ҳозирда жорий йилнинг 28 февралигача кетган йўловчиларни қайтариш ишлари давом этмоқда.

custom img

Президент ҳузурида қўшинларнинг жанговар шайлигини ошириш ва замонавий қурол-яроғ билан таъминлаш масалалари кўриб чиқилди

Давлат раҳбари Ўзбекистон Қуролли Кучларини янада ривожлантириш ва мамлакат мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш бўйича устувор вазифаларни белгилаб берди.

custom img

ЙТҲ оқибатида вафот этган кичик сержант Хосилбек Эшназаров "Жасорат" медали билан тақдирланди

Йўл-патрул хизмати ходими BMW уриб юбориши оқибатида ҳалок бўлган эди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"

Чилонзорда бедарак йўқолган эркакнинг жасади топилди