Давлат рақамига кўра тоқ ва жуфт кунларда автомобилларга вақтинча чеклов жорий қилинади
Табииий чангланиш кучайган вақтларда транспорт ва саноат фаолияти чекланиши мумкин.

Тошкентда ҳавони ифлослантирувчи омилларга қарши махсус комиссия ваколатлари белгиланди:
Табииий чангланиш кучайган вақтларда саноат корхоналари, транспорт, иссиқлик таъминоти ва бошқа соҳаларда чекловларни жорий этиш;
Ташқи транспорт ҳаракатини чеклаш, жумладан, давлат рақамига кўра тоқ ва жуфт кунларда автомобилларнинг ҳаракатини вақтинча чеклаш (электромобиллар бундан мустасно);
Атроф-муҳитга зарар етказувчи иссиқхоналар ва бошқа объектларни вақтинча ёки тўлиқ тўхтатиш;
Саноат корхоналари учун чиқиндиларга рухсат этилган миқдорларни белгилаш ва талаб бузилган тақдирда фаолиятини тўхтатиш;
Қурилиш ишларида чангни камайтирувчи ускуналарни ўрнатиш ва бошқа экологик талабларни жорий этиш;
Сув объектлари атрофида қурилиш ва бошқа фаолиятни чеклаш, экологик вазиятни яхшилаш бўйича назоратни амалга ошириш;
Давлат органлари ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш.
Комиссия барча чора-тадбирларни ҳавони ифлослантирувчи омилларни камайтириш ва Тошкент шаҳрида экологик вазиятни яхшилаш мақсадида амалга оширади.







