энг долзарб

Эрдўған 15 декабрни Бутунжаҳон туркий тил куни сифатида белгилашни таклиф қилди

Туркия раҳбари умумий туркий алифбони тезроқ жорий этиш зарурлигини таъкидлади.

Эрдўған 15 декабрни Бутунжаҳон туркий тил куни сифатида белгилашни таклиф қилди

7-октабр куни Габала шаҳрида ўтказилган Туркий давлатлар ташкилоти (ТДТ) Давлат раҳбарлари кенгашининг 12-саммитида Туркия Президенти Раджаб Тойиб Эрдўған туркий халқлар ўртасидаги маданий ва тил бирлигини янада мустаҳкамлаш мақсадида 15 декабр санасини Бутунжаҳон туркий тил оиласи куни сифатида нишонлашни таклиф этди.

 

Туркия раҳбари ушбу ташаббусни 30 октабр куни Самарқандда бўлиб ўтадиган ЮНЕСКОнинг 43-сессиясида тақдим этишни мақсад қилганини маълум қилди. Эрдўған, шунингдек, ҳозирча ТДТда кузатувчи мақомига эга бўлган Туркманистоннинг тўлақонли аъзоликка қўшилишини исташини билдирди.

 

Президент умумий туркий алифбо масаласига тўхталар экан, қирғиз ёзувчиси Чингиз Айтматов ҳамда “Ўғузномалар” асарлари айнан шу янги алифбода нашр этилганини ва ушбу нашрларнинг намуналарини саммит иштирокчиларига тақдим этишини таъкидлади.

 

Маълумот учун, 2024 йил 11 сентябр куни Озарбайжоннинг Боку шаҳрида Халқаро Турк академияси ва Турк лингвистлари жамияти томонидан 34 ҳарфдан иборат ягона туркий алифбо лойиҳаси тасдиқланган эди. Ушбу ташаббус илк бор 1991 йилда илгари сурилган бўлиб, барча туркий давлатлар олимлари томонидан қўллаб-қувватланган.

 

Мутаҳассисларнинг фикрича, лотин ёзувидан фойдаланаётган Ўзбекистон, Туркия ва Озарбайжон учун ягона алифбога ўтиш жараёни нисбатан силлиқ кечади. Шу билан бирга, айрим давлатларда, хусусан Қирғизистонда, бу ўзгариш сиёсий қарорларга боғлиқ бўлиши мумкин.

 

Ягона туркий алифбо жорий этилиши маданий ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, илмий ва нашрий фаолиятда ўзаро тушунишни осонлаштириш ҳамда туркий давлатлар ўртасида рамзий бирлашувни ифода этиши кутилмоқда.

custom img

Бокуда “ОIС Маданий Фестивали: Baku Creative Week – 2025” нинг расмий очилиш маросими бўлиб ўтмоқда

Тадбирда 50 дан ортиқ давлат делегациялари, жумладан, Ўзбекистон вакиллари иштирок этмоқда.

custom img

Ўзбекистон Женевада экологик баҳолаш бўйича халқаро йиғилишда иштирок этмоқда

Халқаро музокараларда Ўзбекистон экологик ислоҳотлар, SEB ва AMTB бўйича янги механизмларни жорий этиш, шунингдек экологик жараёнларда сунъий интеллектдан фойдаланиш масалаларини муҳокама қилмоқда.

custom img

Россия–Ўзбекистон ҳамкорлигида янги босқич: “Ўзметкомбинат” ва PNIPU ўртасида муҳандислик таълими бўйича меморандум имзоланди

Меморандум доирасида “Ўзметкомбинат” ходимлари учун 500 та махсус грант ажратилиши белгиланди.

custom img

ОАВ эркинлиги демократиянинг устуни — Тимоти Смарт

Zamon.uz мухбири Буюк Британиянинг Ўзбекистондаги элчисидан мамлакатдаги журналистлар ва сўз эркинлиги ҳақидаги фикрларига қизиқди.

custom img

Россия олимлари Сибир дарёларини Ўзбекистонга йўналтириш имкониятларини ўрганмоқда

Қиймати 100 миллиард доллардан ошиши мумкин бўлган лойиҳа еттита йирик қувур линиясини ўз ичига олади.

custom img

Марказий Осиёда болалар ўлими бўйича етакчи давлат аниқланди

Минтақадаги аксарият давлатларда ўғил болалар ўлими қизларга нисбатан юқори бўлиб қолмоқда.

custom img

Ўзбекистон "Қиёмат куни омбори"га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

Бутунжаҳон уруғ омбори табиий офатлар, глобал можаролар, молиявий инқирозлар ёки технологик носозликлар каби глобал таҳдидлар остида ҳам ўсимлик турларининг йўқолиб кетиш хавфини минималлаштирадиган муҳим халқаро ташаббус ҳисобланади.

custom img

Самарқандда ЮНЕСКО Миллий комиссияларининг 12-йиллик йиғилиши бошланди

Кун тартибида 4 асосий йўналишдаги масалалар кўриб чиқилади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"