Эрдоған Ғарбнинг Путинга нисбатан муносабатини танқид қилди
Туркия раҳбари Россия билан алоқалар ҳақида гапирди

Туркия Россия билан муносабатлардаги ижобий тенденциялар сақланиб қолишига умид билдиради. Бу ҳақда Ражаб Тоййиб Эрдоған TRT телеканали эфирида айтиб ўтган.
“Албатта, давлатларимиз ўртасида айрим келишмовчиликлар бор. Аммо улар икки томонлама муносабатларга халал бермайди. Биз Россия билан алоқаларни ўзаро манфаатли асосда ривожлантиришимиз керак”, – деган у.
Шу билан бирга президент Ғарб сиёсатчиларининг Путинга муносабатини танқид қилган. Эрдоғаннинг фикрича, бу ғарбликларга ярашмайди.
“Сиз унга қандай муносабат кўрсатсангиз, шундай муносабат оласиз”, – деб қайд этган Туркия раҳбари.
Аввалроқ Путин ва Эрдоған Теҳронда учрашув ўтказганди.







