Ўзбекистон

Фарғонада тирик мушукни ёқиб юборганлар қамалди

Айбланувчиларга тайинланган жарима жазоси маъмурий қамоққа алмаштирилган.

Фарғонада тирик мушукни ёқиб юборганлар қамалди

 

Фарғонада мушукни тирик ҳолда ёқиб юборган уч нафар шахсга нисбатан ички ишлар органлари томонидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 111-моддаси билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 3 баравари миқдорида жарима жазоси тайинлаш тўғрисида қарор қабул қилинган эди.

 

Қувасой шаҳар прокурорининг аризаси билан юқоридаги қарор бекор қилиниб, ҳуқуқбузарларга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 111-моддаси (ҳайвонларга нисбатан шафқатсиз муносабатда бўлиш) 2-қисми ва 189-1-моддаси (тазйиқни, зўравонликни ёки шафқатсизликни тарғиб қилувчи маҳсулотни тайёрлаш, олиб кириш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш) билан расмийлаштирилган маъмурий баённома мазмунан кўриб чиқиш учун жиноят ишлари бўйича Қувасой шаҳар судига юборилган. 

 

Суд мажлисида М. А. (1983 йилда туғилган), Аз. А. (1995 йилда туғилган) ва Ас. А. (2005 йилда туғилган) га оид маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги иш кўриб чиқилди. 

 

Жиноят ишлари бўйича Қувасой шаҳар судининг қарорига кўра М. А. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 111-моддаси 2-қисми ва 189-1-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликларни содир қилган деб топилиб, унга ушбу кодекснинг 34-моддаси (бир неча ҳуқуқбузарликни содир этганлик учун маъмурий жазо қўлланиш) га асосан 7 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

 

Шунингдек, Аз. А. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 111-моддаси 2-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир қилган деб топилиб, унга 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси ҳамда Ас. А. Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 111-моддаси 2-қисмида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир қилган деб топилиб, унга 3 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

54,8 трлн сўм ундирилди: МИБ ўтган йилги натижадан 14,4 трлн сўмга ошди

Маблағларнинг асосий қисми давлат фойдасига йўналтирилди.

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Уятли сўзлар ва тарқалган видео: Қўқонда эркак 10 суткага қамалди

Жамоат жойида юриш-туриш қоидаларини бузган эркак жазоланди.

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Учтепадаги хонадонда ёнғин чиқди: бир киши ҳалок бўлди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Миллий сертификат имтиҳонида қайси алифбодан фойдаланилади? Агентлик изоҳ берди

Миллий сертификат имтиҳонида қайси алифбодан фойдаланилади? Агентлик изоҳ берди

Имтиҳонлар 24–26 октябрь кунлари барча ҳудудларда бўлиб ўтади.

Тадбиркорга босим ва 65 млн сўмлик талаб: ҳоким ўринбосарига жиноят иши қўзғатилди

Тадбиркорга босим ва 65 млн сўмлик талаб: ҳоким ўринбосарига жиноят иши қўзғатилди

У тадбиркордан уйига қувватли қуёш панелларини ўрнатиб беришни талаб қилган.

1 миллион сўмлик банкнота чиқадими? Марказий банк жавоб берди

1 миллион сўмлик банкнота чиқадими? Марказий банк жавоб берди

Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов тасвирланган банкнота дизайни ҳам эълон қилинди.

Тарихий обидалар ва музейларга кириш 50 фоизга арзонлашади: кимлар учун?

Тарихий обидалар ва музейларга кириш 50 фоизга арзонлашади: кимлар учун?

Имтиёз 1–30 ноябрь кунлари амал қилади.

Иссиқхоналарга янги талаблар: қаттиқ ёқилғи чекланади

Иссиқхоналарга янги талаблар: қаттиқ ёқилғи чекланади

Талабларга мослашиш учун иссиқхоналарга муддат берилган, экологик модернизация харажатларининг бир қисми эса давлат томонидан қопланади.