Ўзбекистон

Фуқаролар уйи олдига автомобиль қўйгани учун пул тўламайди — Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Тошкентда “резидентлик рухсатномаси” жорий этилиши юзасидан расмий изоҳ берилди.

Фуқаролар уйи олдига автомобиль қўйгани учун пул тўламайди — Тошкент шаҳар ҳокимлиги

 

 


Ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳар ҳокимининг 2025 йил 25 декабрдаги 921-14-0-Қ/25-сонли қарори юзасидан турли муҳокамалар пайдо бўлди. Айрим фойдаланувчилар ушбу ҳужжатни нотўғри талқин қилиб, эндиликда аҳоли ўз уйи олдида автомобиль қўйгани учун ҳақ тўлашга мажбур бўлади, деган фикрларни илгари сурмоқда.

 

Тошкент шаҳар ҳокимлиги мазкур даъволар асоссиз эканини маълум қилди. Расмий изоҳга кўра, янги жорий этилаётган тартиб фақат йўл бўйида ташкил этилган пулли автотураргоҳлар фаолиятига тааллуқли. Кўп қаватли уйлар оралиғи, ҳовлилар ҳамда тўхтаб туриш тақиқланмаган бепул ҳудудларда автомобиль сақлаш учун ҳеч қандай тўлов ёки махсус рухсатнома талаб этилмайди.

 

Қарорга мувофиқ, пулли автотураргоҳ жойлашган кўчалар ёки уларга яқин ҳудудларда яшовчи фуқаролар учун “резидентлик рухсатномаси” жорий этилади. Ушбу механизм уйи олдида пулли тўхташ жойи ташкил этилган аҳолига имтиёз бериш ва уларнинг автомобиль қўйиш билан боғлиқ муаммоларини камайтиришга қаратилган.

 

Резидентлар соат 20:00 дан 08:00 гача бўлган вақтда пулли автотураргоҳлардан бепул фойдаланиши мумкин бўлади. Кундузги вақтда эса соатбай эмас, балки йилига бир марта тўланадиган қатъий тўлов белгиланади. Йиллик тўлов миқдори базавий ҳисоблаш миқдорининг бир бараварига тенг бўлиб, бир хонадон манзилига кўпи билан икки дона резидентлик рухсатномаси берилади. Ушбу янги тартиб 2026 йил 1 февралдан кучга киради.

custom img

Ўзбекистонда яширин жангларни ташкил қилганлик учун жиноий жавобгарлик жорий этилади

Президент Шавкат Мирзиёев уюшган жиноятчиликка қарши янги чораларни тасдиқлади.

custom img

Ўзбекистонда электр истеъмоли бир кунда 267 млн кВт соатга етиб, рекорд қайд этилди

Ишлаб чиқарилган электр энергиясининг 20,9 фоизи қайта тикланувчи энергия манбалари ҳиссасига тўғри келган.

custom img

Ёшлар – янги ғоялар манбаи: ёш журналистлар билан очиқ суҳбат

"Ёшлар куни” доирасида Ўзбекистон Журналистлар уюшмаси раҳбариятининг ёш журналистлар билан очиқ мулоқоти бўлиб ўтди.

custom img

Бекободда 11-синф ўқувчисининг ўлими юзасидан 5 киши қамоққа олинди

Жабрланувчи пичоқланиш оқибатида вафот этган.

custom img

Тошкентда йўл ўпирилиб тушди

Воқеа жойига бош вазир ўринбосари О. Раматов ва пойтахт ҳокими етиб келди, дея хабар бермоқда Zamon.uz мухбири.

custom img

Электр энергиясидан фойдаланиш қоидаларини бузганлик учун жазо чоралари кучайтирилади

Электр, газ ва иссиқлик тармоқларига ноқонуний уланиш учун жарималар оширилади, айрим ҳолатларда маъмурий қамоқ жазоси ҳам қўлланилади.

custom img

Тошкент ва Андижонда наркотик модда ҳамда кучли таъсир қилувчи дорилар тарқалишининг олди олинди

Қарийб 5 кг синтетик наркотик ва 10 минг донага яқин кучли таъсир қилувчи дори воситаси тўхтатиб қолинди.

custom img

Тошкент вилоятида наркотик моддаларни сотишга уринган шахслар ҳибсга олинди

Операциялар натижасида 1 кг “гашиш” ва 1883 дона кучли таъсир қилувчи препарат мусодара қилинди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"