Германияда электр нархлари манфий даражага тушди
Ҳолат шамол электр станцияларининг кўпайгани сабаб юзага келди.

Германияда электр энергияси нархлари бир неча соат давомида ноль даражадан пастга тушди. Бу ҳолат шамолли об-ҳаво ва қайта тикланувчи энергия, хусусан, шамол электр станцияларининг кўпайган ишлаб чиқариши сабаб юзага келди.
24 май куни электр нархи етти соат давомида манфий бўлиб, бир мегаватт-соат учун -13,17 еврогача тушган. Май ойида нархлар кунига ўртача тўрт соат манфий бўлган — бу апрель ойига нисбатан 45 фоиз кўпдир.
Мутахассисларнинг айтишича, бу ҳолат инвесторлар учун фойда камайишига сабаб бўлсада, айрим истеъмолчилар арзон энергиядан фойдаланиш имконига эга бўлмоқда. Энергетика соҳасида бу тенденция янада тез-тез кузатилмоқда.







