Гўзаллик қурбонлик талаб қилади!

Айрим муолажаларни қилишдан олдин уларнинг минусларини ҳам билиб ооинг.

Гўзаллик қурбонлик талаб қилади!

 

Гўзаллик саноати ҳеч қачон бир жойда қотиб турмайди. Айрим янгиликлар тез фурсатда оммалашиб кетади. Аммо бир қарашда зарарсиз бўлган амалиётлар ҳам ўз нюансларига эга. Бирор гўзаллик амалиётига боришдан олдин улар билан танишиб чиққан маъқул.

 

Винирлар

 

Ижтимоий тармоқлардаги расмларга қарасангиз, Голливуд табассуми кўзингизни қамаштиради. Ҳозир урф бўлган Винирлар тишлар билан боғлиқ қатор муаммоларни ҳал қилади.

 

Аммо уларни ўрнатиш учун тиш эмали ярим миллиметр арраланади. Винир эса стоматологик цемент ёрдамида ёпиштирилади.

 

Винирлар ёрилиши ёки кўчиб тушиши мумкин. Уларнинг яроқлилик муддати 15 йил. Бу давр орасида винирлар дастлабки кўринишини йўқотиши мумкин.

 

Тишларни оқартириш

 

Тишларни оқартирганда уларнинг таъсирчанлиги ортиб кетиши ёки милкларга шикаст етиши мумкин. Жараёндан олдин эса тиш тошларини тозалашга тўғри келади. Пломба ва протез тишлар эса оқармайди.

 

Бу муолажа натижаси бир йил сақланиши мумкин. Сиз бу вақт оралиғида кофе, чой ва бошқа рангли ичимликлар ича олмайсиз. Акс ҳолда сарфлаган пулингиз ҳавога учади.

 

Лазер эпиляцияси

 

Лазер эпиляцияси ёқимсиз туклардан халос бўлишнинг энг самарали усулларидан биридир. Аммо бунинг ҳам ўз минуслари бор.

 

Аввало барча типдаги сочлар ҳам лазер эпиляциясига тўғри келмайди. Бундан ташқари, амалиёт барча босқичлар тугагач ҳам талаб қилиниши мумкин.

 

Айрим ҳолларда эса лазер аксинча тукларни кўпайтириб юбориши ҳам мумкин.

 

Киприк эктириш

 

Киприк эктириш жуда оммалашган муолажадир. Айни пайтда кўчада сунъий киприк эктирмаганларни топиш қийинлашиб қолди. Бу жараён нигоҳларни ўткирлаштирсада, кўзларга зарар етказиши, аллергия чақириши мумкин.

 

Бундан ташқари, ёпиштирилган киприклар табиий киприкларга зарар етказиши ҳам мумкин. Натижада табиий киприкларингиз заифлашиб, сийраклашиб қолади.

 

Қош микроблейдинги

 

Қош микроблейдинги ҳақиқийга ўхшаш қош чизиш имконини беради. Аммо оғриқ ва ноқулайлик туғдириши ҳам мумкин. Жараён нотўғри бажарилган бўлса, қошлар нотабиий кўринади, нотўғри ўсиш ва деформация хавфи ҳам пайдо бўлади.

 

Лабларни катталаштириш

 

Гиалурон кислотаси ёрдамида лабларни шишириш косметик муолажа бўлиб, у айримлар учун ўта оғриқли ўтиши мумкин. Бундан ташқари, кислота таъсири 6-12 ойдан сўнг кета бошлайди. Препарат нотўғри киритилиши ёки анатомик ўзига хосликлар туфайли кислота кўчиши ва лабнинг қийшайиб қолишига сабаб бўлиши мумкин.

 

Плазмолифтинг

 

Плазмолифтингни амалга оширишдан олдин бу мижознинг қонидан олинган плазма эканига эътибор қаратиш лозим. Шунинг учун малакали шифокор мижоздан касалликлар ва инфекцияларга таҳлил топширишни талаб қилади. Бундан ташқари, жараён оғриқли ўтиши ва узоқ вақт талаб қилиши мумкин.

 

Юз терисини кимёвий пилинглаш

 

Бу муолажа вақтида терининг зарарланган ҳужайраларини йўқотиш учун кимёвий эритмалардан фойдаланилади. пилинг қўйилган мақсадга қараб терининг турли чуқурликларида қилиниши мумкин.

 

Кимёвий пилингдан сўнг юз қорайиши, қизариши, герпес ёки бошқа инфекциялар уйғониши мумкин. Шунингдек, пилинг таркибидаги моддалар юрак, буйрак ва жигарга таъсир қилиши мумкин.

 

custom img

Бўка туманида солиқ инспектори пора олаётган вақтида ушланди

Солиқ инспектори фермердан пора сифатида 10 миллион сўм талаб қилган.

custom img

“INSON” филмининг иккинчи сони премьераси бўлиб ўтади

Янги фильм Қорақалпоғистондан бўлган етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум уч нафар боланинг ҳаёти ҳақида ҳикоя қилади.

custom img

Тошкентда Lacetti ва Matiz тўқнашуви оқибатида бир киши ҳалок бўлди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов олиб борилмоқда.

custom img

Эронга қарши операция бир неча ҳафта ичида тугаши мумкин

АҚШ Энергетика вазири можаро тез орада якунланиши кутилаётганини маълум қилди.

custom img

Мен Мужтабо Хоманаийнинг ўлганини эшитдим — Трамп

АҚШ президенти унинг ҳозирги ҳолати ҳақида аниқ маълумот йўқлигини таъкидлади.

custom img

Нега Хитой Эрон учун урушга кирмайди?

АҚШ, ўз иттифоқчиларини ҳимоя қилиш орқали минтақавий ва глобал таъсирини мустаҳкамлаб келган. Шу сабабли, одатда биз буюк давлат деганда, ўз ҳамкорларини ҳарбий жиҳатдан қўллаб-қувватлайдиган давлатни тасаввур қиламиз. Агар Хитой глобал етакчиликка даъво қилаётган бўлса, у ҳам худди шундай йўл тутиши керакдек туюлади яъни Эронга ёрдам бериши керак. Аммо Хитой бундай қилмаяпти.

custom img

Мужтабо Хоманаий даволаниш учун Москвага олиб кетилган

У 28 февраль куни Эронга қилинган ҳаво ҳужумлари вақтида жароҳат олган.

custom img

Исроилнинг ҳаво ҳужумига қарши ракета захираси камаймоқда

Мутахассислар захиралар 2025-йилдаги 12 кунлик Эрон–Исроил уруши вақтида қисман сарфланганини таъкидламоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"