Жамият

Green Card ҳақида билишингиз керак бўлган маълумотлар

АҚШ давлат департаменти томонидан ҳар йили ўтказиладиган Green Card  лотореяси бу йил расман 6 октябрдан бошлаб ўйналмоқда. Ушбу жараён 2021 йилнинг 9 ноябрига қадар ўтказилади. Ғолиблар эса 2022 йилнинг май ойида эълон қилинади. Zamon.uz сайти мавсумнинг долзарб масалаларидан бири бўлган Green Card  ҳақида бир қанча маълумотлар тақдим этади.

Green Card ҳақида билишингиз керак бўлган маълумотлар

 

Green Card нима?

Содда қилиб тушунтирганда — Green Card  лотерея. У АҚШ ташқи ишлари билан шуғулланадиган ташкилот – давлат департаменти томонидан ўтказилади. Ушбу лотереяда ҳар йили  55 минг киши ғолиб бўлади ва АҚШда ишлаш имкониятини қўлга киритади.

 

Green Card  нима учун жорий қилинган?

АҚШ — кўп миллатли мамлакат ва у дунёнинг турли чеккаларидаги истеъдодларни йиғишга ҳаракат қилади. Бу мамлакат тараққиётининг омилларидан бири. Green Card'дан кўзланган мақсадлардан бири ҳам шу.

 

Ғолиблик худди оддий лотереялардаги каби аниқланади, яъни тасодифий. Ҳаммаси омадга боғлиқ.

 

Талаблар қандай?

Green Card'да иштирок этиш учун талабгорлар қуйидаги маълумотларни тақдим этиши керак:

  • 18 ёшга тўлган бўлиши;
  •   Чет элга чиқиш паспорти;
  • Ўрта маълумотга ёки касбий тайёргарлик талаб қилинадиган касбда камида икки йиллик тажриба;
  •   600х600 дан 1200х1200 пиксельгача бўлган катталикдаги рангли сурат

 

Лотереяда иштирок этиш учун https://dvprogram.state.gov  веб-сайти орқали рўйхатдан ўтиш лозим. Шундан бошқа барча сайт ва ташкилотлар сохта. Энг муҳими –– рўйхатдан ўтиш мутлақо бепул.

 

Бегона сайт ва шахсларга шахсий маълумотларингизни тақдим этиб, алданиб қолманг!

 

Жаҳонгир Қўзиев

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

custom img

Тошкентда фуқаро Tracker да бир гуруҳ кишиларни қассдан уриб юборди

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий ахборот берди.

custom img

Ўзбекистонликлар январь ойида яшаш ва овқатланиш учун 13,8 трлн сўм сарфлади

Ушбу кўрсаткич 2025 йилнинг мос даври билан солиштирилганда 27,1 фоизга ўсган.

custom img

Измирда тўртинчи қаватдан тушиб кетган ўзбекистонлик аёл шифохонада вафот этди

Mарҳуманинг жасади 23 март куни Истанбул–Андижон рейси билан Ўзбекистонга олиб келинмоқда.

custom img

“Ташаббусли бюджет”нинг 2026 йил 1-мавсуми ғолиблари эълон қилинди

Жараён давомида фуқаролардан 21 049 та ташаббус келиб тушган бўлиб, шундан 17 424 таси саралаш босқичидан ўтган.

custom img

Метрода поездлар ҳаракати оралиғи қисқаради

Янги тартиб 4 сентябрдан амал қилади.

custom img

Янги ўқув йилидан автобуслар сони ва қатнови кўпайтирилади

Сентябрь ойидан ишга чиқарилаётган автобусларнинг қарийб 100 тага кўпайиши айтилмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"