Жаҳон

Ўзбекистон Қатарда «Толибон» ҳаракати билан музокара ўтказди

Ўзбекистон, Туркманистон ва Россия дипломатлари Қатарда «Толибон» ҳаракатининг сиёсий масалалар бўйича комиссияси раҳбари билан музокара ўтказди.

Ўзбекистон Қатарда «Толибон» ҳаракати билан музокара ўтказди

Бу ҳақда «Parstoday» хабар берди.

«Толибон» ҳаракати вакилининг матбуотга билдиришича, ҳаракат етакчиларидан бири мулла Абдул Ғани Барадар Қатарда Туркманистон ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Вепа Хаджиев ва Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев билан учрашган. Бу учрашувда томонлар Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилишган.

Ҳаракат вакили Забиҳуллоҳ Мужоҳид учрашувда минтақавий масалалар, жумладан, Афғонистон ва Марказий Осиё республикалари ўртасидаги савдо муҳокама қилинганини таъкидлаган. Мулла Абдул Ғани Барадар ва Хожиев, шунингдек, икки томонлама муносабатлар, чегара муаммолари, иқтисодий лойиҳалар ва Туркманистоннинг Афғонистондаги дипломатик ваколатхоналари хавфсизлиги масалалари юзасидан фикр алмашган.

Бундан ташқари, «Толибон» ҳаракати вакили Соҳеил Шоҳин ўзининг Twitter саҳифасида Мулла Абдул Ғани Барадар Россия президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Замир Кабулов билан Афғонистон масаласини ҳам муҳокама қилганини қайд этган.

custom img

Трамп ва Путин Эрондаги урушни якунлаш масалаларини кўриб чиқди

Украинадаги вазиятни ҳал қилиш бўйича ҳам музокара ўтказилган.

custom img

АҚШ ва Исроил ҳужумлари тўхтамагунича нефть блокадаси давом этади — Эрон

Уруш натижасида Ҳўрмуз бўғози ёпилди, танкерлар бир ҳафтадан ортиқ ҳаракат қила олмаяпти, ишлаб чиқарувчилар қувватни тўхтатишга мажбур бўлмоқда.

custom img

Янги олий раҳбар Мужтабо Хоманаий ҳужумлар оқибатида жароҳатланди — Эрон давлат телевидениеси

Жароҳат қай даражада оғирлиги ҳақида маълумот берилмаган.

custom img

Буюк Британиянинг икки кунлик газ захираси қолди

Энергия бозоридаги узилишлар сабаб Лондон газни юқори нархларда сотиб олишга мажбур бўлмоқда.

custom img

Масъуд Пезешкиян Илҳом Алиев билан телефон орқали мулоқот қилди

У Нахчивон ҳодисасида Эрон алоқадор эмаслигини маълум қилди ва воқеа текширилиши таъкидлади.

custom img

Жанубий Кореядаги заводда бахтсиз ҳодиса сабаб Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди

Ишчини юк кўтарувчи техника уриб юборгани маълум қилинди.

custom img

Эронда Можтаба Хоманаий янги Олий раҳбар этиб сайланди

Экспертлар кенгаши қарорига кўра, у мамлакатнинг учинчи Олий раҳбари сифатида расман тасдиқланди.

custom img

Эроннинг янги Олий раҳбари АҚШ розилигисиз узоқ вақт қолмайди — Трамп

АҚШ президенти Эроннинг ядровий қуролга эга бўлишига йўл қўйилмаслигини ҳам таъкидлади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"