Ўзбекистон

ИИВ ходимлари томонидан махсус воситаларни қўллаш тартиби мавжуд

Диққат! Одамнинг бошига, бўйнига, ўмров суягига, қорнига, жинсий аъзоларига, юрак соҳасига резина таёқ билан зарбалар бериш қатъиян тақиқланади.

ИИВ ходимлари томонидан махсус воситаларни қўллаш тартиби мавжуд

 

“Ички ишлар органлари тўғрисида”ги Қонунга мувофиқ, ички ишлар органи ходими фақат қонунда назарда тутилган ҳолларда ва тартибда ўқотар қурол ва махсус воситаларни олиб юриш, сақлаш, уларни қўллаш ва жисмоний куч ишлатиш ҳуқуқига эга.

 

Ҳужжатнинг 23-моддасида ички ишлар органи ходими томонидан махсус воситалардан қандай ҳолларда фойдаланиш мумкинлиги ёзиб қўйилган. Жумладан:

👉 фуқарога ёки ички ишлар органи ходимига қилинган ҳужумни қайтариш;

👉 жиноятга ёки маъмурий ҳуқуқбузарликка чек қўйиш;

👉 ички ишлар органи ходимига қаршилик кўрсатилишига чек қўйиш;

👉 жиноятни содир этиш чоғида ёки уни содир этганидан кейин дарҳол кўриб қолинган, яширинишга уринаётган шахсни ушлаш;

👉 қуролли қаршилик кўрсатиши мумкин бўлган шахсни ушлаш;

👉 ушлаб турилган шахсларни ва қамоққа олинган, маъмурий қамоққа олинган шахсларни олиб бориш, қўриқлаб бориш ва қўриқлашда, шунингдек қочишга уринишини, атрофдагиларга ёки ўзига зарар етказишини бартараф этиш;

👉 зўравонлик билан ушлаб турилган шахсларни, эгаллаб олинган биноларни, хоналарни, иншоотларни, транспорт воситаларини ва ер участкаларини озод қилиш;

👉 фуқароларнинг ҳаёти ва соғлиғига, жамоат хавфсизлигига таҳдид солувчи оммавий тартибсизликларга ҳамда бошқа ғайриқонуний хатти-ҳаракатларга чек қўйиш;

👉 ҳайдовчиси ички ишлар органи ходимининг тўхташ тўғрисидаги талабини бажармаган транспорт воситасини тўхтатиш;

👉 жиноятлар ёки маъмурий ҳуқуқбузарликлар содир этаётган ёхуд содир этган шахсларни аниқлаш;

👉 муҳофаза қилинадиган объектларни ҳимоя қилишда, ғайриқонуний хатти-ҳаракатларни содир этаётган фуқаролар гуруҳларининг ҳаракатланишини тўсиб қўйиш.

 

Мазкур модданинг иккинчи қисмига асосан 1–5, 7, 8 ва 11-асосларда кўрсатиб ўтилган ҳоллар вужудга келганда ички ишлар органлари ходимлари резина таёқлардан фойдаланиши мумкин.

 

8 ва 9-асосларда кўрсатиб ўтилган ҳолларда эса транспорт воситаларини мажбурий тўхтатиш воситаларини қўллаш ммумкин.

 

Агар жисмоний куч ишлатиш, махсус воситаларни ёки ўқотар қуролни қўллаш қонунда белгиланган асослар бўйича ва тартибда амалга оширилган бўлса, ички ишлар органи ходими жисмоний куч ишлатиш, махсус воситаларни ёки ўқотар қуролни қўллаш чоғида жисмоний ва юридик шахсларга етказилган зарар учун жавобгар бўлмайди.

“Ички ишлар органлари тўғрисида”ги Қонун.  21-модда.

 

Юридик ва жисмоний шахслар фақатгина қонунчилик ҳужжатларига риоя этган ҳолда иш кўриши лозим.

Аввалроқ Тошкентда “Лаcетти” ҳайдовчиси ЙПХ ходимига бўйсунмасдан қочиб кетгани ҳамда Ички ишлар ходимларига электрошокдан фойдаланишга рухсат берилгани ҳақида хабар берилганди.

 

Оламгир Абдиев

custom img

“Самарқанд 2028” сунъий йўлдоши май ойида учирилади

Қурилма Хитойнинг StarVision компанияси томонидан ишлаб чиқилган.

custom img

ППХ ходимига қўл кўтарган ҳайдовчининг ИИБдаги акаси ишдан олинди

Унинг воқеага аралашишга уриниши хизмат ваколатларидан нотўғри фойдаланиш эҳтимоли сифатида баҳоланди.

custom img

“Иссиқлик электр станциялари” АЖда ёшлар билан очиқ мулоқот ўтказилди

Мулоқот давомида ёш мутахассисларнинг фаолиятини қўллаб-қувватлаш ҳамда малака ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

custom img

Россияда жазо ўтаётган 3 мингдан ортиқ ўзбекистонлик маҳкум ватанга қайтарилиши мумкин

Бунинг учун Ўзбекистон маҳкумларни ўз фуқаролиги бўлган давлатга топшириш бўйича халқаро конвенцияга қўшилиши лозим.

custom img

Чет эл фуқароларига Ўзбекистонда ўқиш учун стипендия ажратилади

Шунингдек, 10 та ОТМга миллий тадқиқот университети мақоми берилади.

custom img

Трамп айрим импорт қилинадиган дори воситаларига 100 фоизлик бож жорий қилди

Мазкур тариф АҚШ билан савдо келишуви тузмаган давлатлар маҳсулотларига нисбатан қўлланилади.

custom img

Наманганда қарийб 3 минг дона ноқонуний олиб кирилган биологик фаол қўшимчалар фош этилди

Ҳозирда ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

Ўзбекистонда уч ой ичида 196 млрд сўмлик газ ва электр энергияси талон-торож қилинди

4 тоннадан ортиқ сифатсиз нефть маҳсулотининг сотувга чиқарилишининг олди олинди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"