Жамият

Имконсизликдан имкон топган қизалоқ

Бугун ҳаётимизнинг ҳар жабҳасида турфа тақдирлар ва қиёфаларга дуч келамиз. Кимдир нолиса, кимдир омади чопмагани, имконсизлиги, фақирлигидан нолийди.

Имконсизликдан имкон топган қизалоқ

 

Аммо орамизда шундай инсонлар борки, тақдир унга катта синов берган бўлса-да, имконсизлигини била туриб, имкон қидиради. Умид ғунчаларининг гуллашини кутади. Орзулари ушалишига ишонди. Мақсадни аниқ қўйиб, ҳаракат қилади. Имконияти чеклангани унинг интилишлари ва иқтидорини намоён этишига асло тўсқинлик қилолмайди.

“Инсон қандай қийинчиликларга дуч келмасин, у фақат олға интилсагина ўз мақсадларига етиша олади.” — Бу 14 ёшли Руҳшона Ўктамованинг ҳаётдаги шиори. Руҳшона Чуст туманининг Ёр қишлоғида таваллуд топган.У туғилган йили қиш жуда қаттиқ келади. Болани иссиқ сақлаш илинжида уйга сандал қуришади. Эндигина эмаклай бошлаган  қизалоқ сирпаниб, чўғга тушиб кетади. Ташқарида юрган оила аъзолари қизалоқнинг йиғи товушини эшитмайди. Оқибатда, оёқлари куйиб кетади. Муолажаларга қарамай, у икки оёғидан ҳам айрилади.

Тақдир уни турфа синовларга рўпара қилган бўлса-да, ҳақиқий иқтидор ҳар қандай ҳолатда, ҳар қандай кўриниш ва вазиятда ҳам ўз сўзини айтиши, чегара ва тўсиқларни ёриб, юзага чиқишига ишониб яшади.

Руҳшона ёшлигидан спортга, бадиий адабиёт ўқиш ва тикувчиликка қизиқади. Икки ярим йилдан бери спортнинг оғир атлетика турига боради. 2019 йилда Ўзбекистон чемпионатида фахрли 3-ўринни олган. Бундан ташқари, туман, вилоят бўйича ўтказилган мусобақаларда фахрли ўринларни қўлга киритган.

— Қишлоғимизга шу спорт турига ихтисослашган спорт зал очилди. У ерга қизлар ҳам қатнашарди. Уларга ҳавас қилиб, мен ҳам қатнаша бошладим. Бирин-кетин мусобақаларда ғолиб бўлгач, қизиқишим янада ортди. Бўш вақтида дўппи тикаман. Бир ҳафтада битта ёки бир яримда дўппи тикаман. Бозорга олиб чиқиб, 30-40 мингга сотамиз. Уй ишларида ойимга қарашиб тураман. Манти, ош ва турли ширинликлар пишириб тураман. Овқат қилишда бироз қийналаман. Аммо бир жойда, ҳаракатсиз ўтиришни ёқтирмайман. Мен бу ҳолатимдан хафа эмасман. Муҳими, бахтли ҳаёт кечиряпман. Орзуларимга бирин-кетин эришяпман. Аслида, менга шуни ўзи энг олий неъмат.

 

 

custom img

Метрода поездлар ҳаракати оралиғи қисқаради

Янги тартиб 4 сентябрдан амал қилади.

custom img

Янги ўқув йилидан автобуслар сони ва қатнови кўпайтирилади

Сентябрь ойидан ишга чиқарилаётган автобусларнинг қарийб 100 тага кўпайиши айтилмоқда.

custom img

Энди «дом»ларни қарздорлик бўлмагандагина сотиш мумкин бўлади

Бу бўйича Президентнинг тегишли қарори қабул қилинди.

custom img

Ёқилғи бакларига яширилган 55 килограммлик наркотик модда фош қилинди

Ҳозирда ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

Тошкентдан Дохага тўғридан-тўғри рейслар йўлга қўйилди

Мунтазам йўловчи қатновлари ҳафтада бир марта амалга оширилади.

custom img

Йўловчилар тунда ҳам автобус хизматидан фойдаланиши мумкин

Ҳукумат қарори билан шаҳарлараро, вилоятлараро ва халқаро мунтазам йўналишларда ички ишлар органлари ҳамроҳлигисиз ташишга рухсат берилади.

custom img

Ўзбекистонда резидент авиакомпанияларнинг парвозлар сони ошди

Бу ҳақда Транспорт вазирлиги маълум қилди.

custom img

Энди балиқчилик лойиҳаларини амалга оширишда гаровсиз кредит берилади

Бу бўйича Президентнинг тегишли қарори қабул қилинди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"