Жаҳон

Инсон аъзолари савдосида гумонланувчи украиналик аёл Қозоғистонга экстрадиция қилинди

Жиноий гуруҳ фаолияти оқибатида Ўзбекистон фуқаролари ҳам жабр кўргани қайд этилди.

Инсон аъзолари савдосида гумонланувчи украиналик аёл Қозоғистонга экстрадиция қилинди

Инсон аъзолари савдосида гумон қилинаётган Украина фуқароси Полшадан Қозоғистонга экстрадиция қилинди. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Бош прокуратураси маълум қилди.

 

Маълумотларга кўра, мазкур шахс 2017–2018 йилларда инсон аъзолари ноқонуний олди-сотдиси билан шуғулланган халқаро уюшган жиноий гуруҳ таркибида фаолият олиб борган.

 

Тергов материалларига асосан, жиноий гуруҳ тирик инсонларнинг тана аъзолари савдоси бўйича жами 56 та ноқонуний битим тузган. Ушбу битимлар доирасида трансплантация амалиётлари Қозоғистон Республикасининг соғлиқни сақлаш муассасаларида амалга оширилган.

 

Украиналик аёл жорий йил март ойида Полша ҳудудида қўлга олинган. Полша томони тақдим этган маълумотларга кўра, мазкур жиноий гуруҳ фаолияти оқибатида Қозоғистон, Арманистон, Озарбайжон, Украина, Қирғизистон, Тожикистон, Ўзбекистон ҳамда Таиланднинг жами 56 нафар фуқароси жабр кўрган ва уларнинг буйраклари олиб қўйилган.

 

Ҳозирда ушбу иш бўйича тергов ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

custom img

Болтиқбўйи давлатлари Москвадаги парадга борадиган Словакия етакчисига ўз ҳаво ҳудудини ёпди

Роберт Фицо 9 май парадида қатнашиш учун бошқа парвоз йўналишини топишини айтди.

custom img

Эрон АҚШ билан навбатдаги музокараларда қатнашишни рад этди

Шунингдек, АҚШ вице-президенти бошчилигидаги делегация Эрон билан музокараларнинг янги босқичини ўтказиш учун Исломободга йўл олмоқда.

custom img

АҚШ Ҳормуз бўғози яқинида Эрон кемасини қўлга олди

Теҳрон бу ҳолатни қароқчилик деб атаб, жавоб қайтаришини маълум қилди.

custom img

АҚШда даҳшатли отишма — саккиз нафар бола ҳалок бўлди

Қурбон бўлган болаларнинг ёши бир ёшдан 14 ёшгача экани айтилмоқда.

custom img

Саудия Арабистони Маккага кириш қоидаларини кучайтирди

Ҳаж визасига эга бўлган шахслардан ташқари, бошқа барча турдаги визага эга фуқароларнинг Маккага кириши ёки шаҳарда қолиши тақиқланади.

custom img

Трамп АҚШ ва Эрон ўртасида янги музокаралар бўлишини эълон қилди

АҚШ вакиллари душанба куни Исломободга бориб, Эрон билан учрашув ўтказади.

custom img

Эронга қарши ҳужумлар минтақага жиддий таъсир кўрсатмоқда — Эрдоған

Туркия урушни тўхтатиш учун дипломатик саъй-ҳаракатларни кучайтираётганини маълум қилди.

custom img

АҚШнинг Эронга қарши уруши яқин кунларда қайта бошланиши мумкин — Axios

Сулҳ битими тугаш арафасида, янги музокара санаси ҳали белгиланмаган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"