Ўзбекистон

“Наркобизнеснинг 'молиявий артериялар'и бўғиб қўйилса, бу иллат йўқолади” — Шавкат Мирзиёев

Президент трансмиллий наркотаҳдидларга қарши курашиш бўйича халқаро форум иштирокчиларига мурожаат йўллади.

“Наркобизнеснинг 'молиявий артериялар'и бўғиб қўйилса, бу иллат йўқолади” — Шавкат Мирзиёев

Самарқандда Трансмиллий наркотаҳдидларга қарши глобал форум ўз ишини бошлади. “Жамоат саломатлиги ва хавфсизлигини таъминлаш мақсадида трансмиллий наркотаҳдидларга қарши курашиш” мавзусидаги тадбирда Шавкат Мирзиёевнинг форум иштирокчиларига мурожаати Президент Администрацияси раҳбари Саида Мирзиёева томонидан ўқиб эшиттирилди.

 

Мурожаатда мамлакатда наркожиноятларга қарши курашиш, гиёҳвандликнинг олдини олиш, беморларни даволаш ҳамда бу йўналишда 50 дан ортиқ давлат ва халқаро ташкилотлар билан ҳамкорлик олиб борилаётгани қайд этилди.

 

Президент глобал миқёсдаги наркотаҳдидга қарши курашни кучайтириш мақсадида бир қатор ташаббусларни илгари сурди.

 

Биринчидан, трансмиллий наркожиноятларга қарши курашишда тезкор ахборот алмашинуви ҳал қилувчи аҳамиятга эгалиги боис барча иштирокчи давлатлар ҳуқуқ-тартибот идоралари маълумотлар базасини бирлаштирадиган, сунъий интеллект ёрдамида ишлайдиган ягона рақамли платформани ишга туширишни таклиф этилди.

 

Бу платформа наркотрафик йўналишларини барвақт аниқлаш, хавфли юклар ҳаракатини эрта босқичда фош этиш, трансмиллий жиноий гуруҳлар фаолиятини реал вақт режимида кузатиб боришга хизмат қилиши керак.

 

Иккинчидан, наркобизнес бу фақат гиёҳванд моддалар айланмаси эмас, бу – миллиардлаб долларлик яширин иқтисодиёт, уюшган жиноятчилик ва терроризмни молиялаштирадиган манба ҳамдир.

 

Жиноий маблағларни ювишнинг энг катта қисми бугун айнан рақамли активлар ва оффшор ҳудудлар орқали амалга оширилмоқда. Наркобизнесни қурол билан эмас, пулсиз қолдириш орқали енгиш мумкин. Агар унинг “молиявий артерия”лари бўғиб қўйилса, бу иллат ўз-ўзидан йўқолади.

 

Шунинг учун крипто-биржалар учун мажбурий идентификация стандартларини глобал даражада бирхиллаштириш, оффшор юрисдикциялар билан маълумот алмашинуви бўйича мажбурий келишувлар, “номаълум манба” маблағларини автоматик блоклаш механизмларини жорий этиш зарур.

 

Шунингдек, ноқонуний маблағлар ҳаракатини дунё бўйлаб автоматик аниқлайдиган, уни қабул қилган банк ёки молиявий ташкилотни дарҳол хавф тоифасига киритадиган “халқаро рақамли қора код” тизимини жорий қилишни таклиф этилди.

 

Учинчидан, кундан-кунга синтетик наркотикларнинг янги-янги турлари пайдо бўлаётгани боис, доимий мулоқот майдонини ишга тушириб, синтетик наркотикларга ружу қўйган беморларни самарали даволаш бўйича замонавий методика ва стандартларни биргаликда яратиб боришни таклиф қилинди.

 

Тўртинчидан, Президент томонидан гиёҳвандликка чалинганларнинг тиббий реабилитацияси бўйича тажриба алмашиш мақсадида Марказий Осиё Наркологлар ассоциациясини ташкил қилиш таклиф этилди.

 

Давлат раҳбари ушбу ташкилотнинг Бош офисини Самарқанд шаҳрида жойлаштиришга тайёрлигини билдирди.

 

Бешинчидан, бугун айрим ҳудудларда наркотик етиштириш ва тарқатиш иқтисодий имкониятлар чеклангани, иш ўринлари етишмаслиги ва ижтимоий тенгсизлик оқибатида сақланиб қолаётгани боис, наркотрафик хавфи юқори бўлган ҳудудлар учун “махсус ривожланиш дастури”ни ишлаб чиқишни таклиф этилди. Бунда гиёҳванд моддалар етиштиришга моил ҳудудлардаги расмий иқтисодиётга фаол инвестициялар киритиш орқали аҳоли учун барқарор даромад манбаларини яратиш, инфратузилмани яхшилаш, таълим ва тиббиётни ривожлантириш орқали аҳолининг жиноий иқтисодиётга қарамлигини камайтириш бўйича комплекс чоралар ишлаб чиқиш мақсадга мувофиқ.

 

Бундай дастур фақат грант ёки ёрдам эмас, балки халқаро ҳамжамиятнинг умумий масъулияти сифатида кўрилиши керак.

 

Тадбирда Бирлашган Миллатлар Ташкилоти, Интерпол, Европа Иттифоқи, Шанхай ҳамкорлик ташкилоти, Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги, Жаҳон божхона ташкилоти ҳамда бошқа 20 дан ортиқ нуфузли халқаро тузилмалар вакиллари иштирок этади.

 

Шунингдек, 50 га яқин давлатдан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар раҳбарлари, 500 нафарга яқин халқаро эксперт ва соҳа мутахассислари қатнашади.

custom img

Шавкат Мирзиёев “Нурафшон махсус техника” корхонаси фаолияти билан танишди

Давлат раҳбари мажмуадаги ишлаб чиқариш жараёнлари, маҳсулотлар ва замонавий технологик ечимларни кўздан кечирди.

custom img

Президент Нурафшонда Келажак технологиялари маркази қурилишига тамал тоши қўйди

Президент Шавкат Мирзиёев Нурафшон шаҳрига ташрифи чоғида “Cyber University” давлат университети фаолияти билан ҳам танишди.

custom img

Туризм қўмитаси “Хавфсиз туризм” жамғармаси бўйича тушунтириш берди

Қўмита лойиҳа хорижга саёҳат қилаётган фуқаролар хавфсизлигини таъминлаш ва фавқулодда вазиятларда уларга ёрдам кўрсатиш тизимини такомиллаштиришни назарда тутишини маълум қилди.

custom img

Президент Тошкент–Самарқанд пуллик автомагистрали қурилишига тамал тоши қўйди

Янги автомагистраль ишга тушгач, Тошкент–Самарқанд йўли 5 соатдан 2,5 соатгача қисқаради.

custom img

Тошкентда тадбиркордан 360 минг доллар ундирмоқчи бўлган шахс ушланди

Гумонланувчи қурилиш жараёнига сунъий тўсқинлик қилмаслик эвазига пул талаб қилган.

custom img

Тошкентда уй ёниб кетди

Ёнғин оқибатида жабрланганлар қайд этилмаган.

custom img

Самарқандда ЙПХ машинаси одам уриб юборди

Ҳодиса оқибатида 75 ёшли пиёда вафот этган.

custom img

«Ўзбекнефтгаз» собиқ раҳбари Баҳодир Сиддиқовнинг иши судга оширилди

Судланувчиларга талон-торож, мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш ва бошқа қатор моддалар бўйича айблов қўйилган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"