Ўзбекистон

Иқтидорли ёшларнинг олий таълим олиши кафолатланади

Конституция лойиҳасида 18 миллиондан ортиқ ёшлар масалаларига ҳам эътибор қаратилди.

Иқтидорли ёшларнинг олий таълим олиши кафолатланади

 

Ёшларнинг олийгоҳларда давлат ҳисобидан грант асосида ўқиш ҳуқуқи Конституцияда белгиланмоқда. Яъни, бу билан иқтидорли ёшларнинг давлат ҳисобидан олий таълим олиш имконияти кафолатланмоқда.

 

Шу билан бирга, ногиронлиги бор болаларга ўз тенгдошлари билан бир хил таълим олиши учун барча шароитлар яратиш, яъни инклюзив таълим тизимини ривожлантириш бўйича давлат ўзига мажбурият олмоқда.

 

Конституциявий қонун лойиҳасида педагог ходимларга оид қоидалар қайта кўриб чиқилди ва ўқитувчи касбига нисбатан юксак ҳурматни ҳамда уларнинг ижтимоий ҳимоясини назарда тутувчи алоҳида янги модда киритилди.

 

Бундан ташқари, давлат ўқитувчиларнинг шаъни ва қадр-қимматини ҳимоя қилиши, уларнинг ижтимоий ва моддий фаровонлиги, касбий ўсиши ҳақида ғамхўрлик қилиши мустаҳкамланмоқда.

 

"Конституция лойиҳасида 18 миллиондан ортиқ ёшларимиз масалаларига ҳам эътибор берилиб, уларнинг таълим олиши, ижтимоий ва тиббий ҳимояси, уй-жойли бўлиши, бандлиги учун шарт-шароитлар яратиш – давлатнинг конституциявий мажбурияти эканлиги белгиланмоқда. Бош қомусимизда ёшлар учун алоҳида боб ажратилмоқда.

Ота-оналарнинг ўз фарзандларини вояга етгунига қадар нафақат боқиш ва тарбиялаш, балки уларнинг таълим олиши, соғлом, тўлақонли ва ҳар томонлама камол топиши учун ҳам ғамхўрлик қилиши белгиланмоқда.

Шунингдек, ёшларни ҳимоя қилиш, уларнинг ҳуқуқларини амалга ошириш учун шарт-шароитлар яратиш давлатнинг мажбурияти сифатида белгиланмоқда. Бу эса ёш авлод ҳаётини яхшилаш, улар орзу-интилишларини рўёбга чиқариш ва ҳаётда ўз ўринларини топишлари учун улкан имконият яратади", дейди Ж. Ширинов.

 

 

custom img

Трампнинг савдони тўхтатиш таҳдидига Испания бош вазири жавоб қайтарди

Вазир 2003 йилда Ироқда амалга оширилган ҳарбий амалиётни назарда тутиб, "ўтмишдаги хатоларни" такрорламасликка чақирди.

custom img

Илм йўлида янги авлодга илҳом — ёшлар учун намуна бўлаётган олим фаолияти

Тошкент вакцина ва зардоблар илмий-тадқиқот институтида фаолият юритаётган PhD Улуғбек Мирзаев илмий изланишлари ва халқаро тажрибаси билан соғлиқни сақлаш тизими ривожига ҳисса қўшиб, ёш олимлар учун намуна бўлиб келмоқда.

custom img

Тошкентда ёнида ҳомиладор аёли бор ҳайдовчига ҳужум қилган ота ва ўғилга ҳукм ўқилди

Ҳодиса оқибатида ҳайдовчининг аёли ҳомиласидан айрилган.

custom img

Навоийда ЙТҲ оқибатида 4 киши вафот этди

Фожиага ҳайдовчининг қувиб ўтиш қоидасини бузиши сабаб бўлган.

custom img

Ироқлик адибнинг Ўзбекистон ҳақидаги китоби нашрдан чиқди

Китоб Яқин Шарқда содир бўлаётган можаролар фонида халқаро ҳамжамият учун долзарб аҳамият касб этади.

custom img

Президент педофилларнинг умрбод озодликдан маҳрум қилинишини назарда тутувчи фармонни имзолади

Фармонга кўра вояга етмаганларга нисбатан жинсий жиноятлар содир этган шахс яна шундай жиноят қилса унга узоқ муддатли қамоқ жазоси тайинланади.

custom img

Қўқондаги уйда газ портлаш сабаби аниқланди

Ҳодиса носоз ва ностандарт газ шлангидан фойдаланиш туфайли содир бўлган.

custom img

Ўзбекистонда 21 ёшдан никоҳ тузганлар молиявий рағбатлантирилади

Зўравонликдан жабрланган хотин-қизлар учун “SOS” тизими жорий этиш, педофиллар учун жазони кучайтириш ҳамда эрта никоҳларнинг олдини олиш чораларини кучайтириш таклиф қилинди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"