“Жаҳаннам дарвозаси”

Қўйнини пуч ёнғоққа тўлдираётганлар ёхуд онлайн қимор жабрдийдалари — яна қанча қурбон керак?

“Жаҳаннам дарвозаси”

 

Бугун интернет ва виртуал олам шу қадар ривожландики, ҳаётимизни “онлайн” тушунчаси буткул қамраб олди. Айниқса, онлайн қимор деган иллат ортидан қанчадан-қанча одамларнинг ҳаёти издан чиқмоқда. Билиб-билмай унинг измига тушиб қолган кўплаб инсонлар бунинг домидан қутулишнинг сўнгги чораси — ўлим дея ўз жонига қасд қилмоқда. Таассуфки, узоқ тарихга эга қимор замонлар оша тараққийлашса тараққийлашдики, урфдан асло қолгани йўқ. Тобора глобаллашиб бораётган кибервиртуал дунё унинг янада гуллаб-яшнаши учун янгидан-янги имкониятлар яратаётгандек гўё. Шулардан бири онлайн ўйинлардир. 


«Текиндан келса бойлик» 


Одатда ишга ҳаммадан эрта келаман. Рўпарадаги хонада компьютер клавиатурасига бош қўйиб, донг қотиб ухлаб ётадиган ҳамкасбим мендан ҳам эрта келади. Бунинг сабабини яқинда билдим: кўпинча у тунини ишхонада ўйин ўйнаб ўтказар экан. Бир йилдан буён онлайн ўйинлар «шайдоси»га айланган бу йигитни қимордаги қарзлари ҳам анча-мунча экан. 


«Ўйинга биринчи қизиқтирган ўртоғим бўлади. У интернетда ўйин ўйнаб, ўтирган ўрнида топган пуллари ҳақида мақтаниб гапирган. Шунда мен ҳам қизиққанман. Бошида 300 минг ютдим, кейин 200 минг. Ютган сарим тобора қизиқишим ортиб бораверди. Кейин 400 минг ютқазиб қўйдим. Ўша пулимни қайтариб оламан деган аҳд билан ўйинга муккамдан кетдим. Таниш-билишларимдан қарз олиб бўлса ҳам ўйин ўйнайман. Қарзга кирганман, буни тан оламан. Қиморда бир гал ютади, бир гал ютқазади одам. Ўйинда катта сумма ютиб олсам, қарзларимни узаман ва онлайн қиморни тарк этаман», — дейди у. 


Онлайн қимор ўйновчилар сони ортиб бормоқда.

  
  
Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги сиёсий партиялар фракциялари йиғилишида маълум қилинишича, сўнгги пайтларда онлайн қимор ўйновчилар сони тобора ортиб бормоқда. Қимор ўйинлари бўйича маъмурий ҳуқуқбузарликлар сони 2019 йилда 1 454 та, 2020 йилда 2 864 та, 2021 йилда 3 372 та ва 2022 йилнинг 6 ойида 2 325 тани ташкил этган. Ушбу ўйинларни ташкил этиш билан боғлиқ жиноятлар 2019 йилда 55 та , 2020 йилда 86 та, 2021 йилда 103 та, 2022 йилнинг 6 ойида 90 тадан иборат.  


Фарғонада профилактика инспектори ўзини отиб қўйди 


Фарғона вилояти Тошлоқ туманида профилактика инспектори табель қуроли билан ўзини бош қисмидан жароҳатлади. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди. 


Қайд этилишича, Тошлоқ тумани ИИБ профилактика инспектори катта лейтенант А.У. 5 декабрь куни тунги хизматдан чиқиб, туман ИИБда ўтказилган эрталабки йўриқномага келмаган ҳамда у билан боғланишнинг имкони бўлмаган. 
Ўтказилган суриштирув ишлари давомида катта лейтенант А.У. яшаш хонадонидан тахминан 3 километр узоқликдаги Бесаранг қишлоғи ҳудудидан оқиб ўтувчи «Катта Фарғона» канали ёқасидаги йўлининг четида, ўзига тегишли бўлган Spark русумли автомобилида ўзига бириктирилган «ПМ» табель қуроли билан бош қисмидан жароҳатланган, кома ҳолатда топилган ва зудлик билан тиббий муассасага жойлаштирилган. 


Маълум бўлишича, ходим ижтимоий тармоқларнинг 1хбет иловасидан фойдаланиб, 2022 йилнинг август ойида 45 миллион сўм ютқазгани учун қарздорлик муаммоси ҳал этилиб, интизомий тартибда жазоланган ҳамда вилоят ИИБ қошидаги Интизомий кенгашнинг назоратида бўлган. Ҳозирда ҳолат вилоят прокуратура органлари томонидан ўрганилмоқда. 


Қалтис ўйинларга кимлар кўпроқ мойил? 


“Бугунги кунда интернетда қалтис ўйинлар жуда кўпайган. Бу ўйинларнинг мазмун-моҳиятини тушунмай телеграм мессенжери орқали энг машҳур каналлар ҳам тарғиб қилмоқда, — дейди психолог Шоира Исақова. —  Қабулимга келаётган мурожаатчиларнинг аксарияти, айнан, онлайн қимор тузоғига илинганлар. Шу нарсани ҳеч қачон унутмаслигимиз керакки, қимор ўйинларнинг барчаси ҳар бир оиланинг шахсий жамғармасига жуда катта таъсир кўрсатади.

 

Ҳаётда ҳар бир одам омадли, муваффақиятга тез эришишни ва ғолиб бўлишни хоҳлайди. Аммо нотўғри қадам босиб, бу орзу-истакларни амалга ошириб бўлмайди. Йиллар давомида нотўғри тушунчалар билан шаклланган шахслар қалтис ўйинларга кўпроқ ружу қўяди. Кези келганда яна бир нарсани таъкидлаб кетишни истардим: кўпчилик виртуал оламни ҳақиқий ҳаётга алмашади. Натижада бу ерда муваффақиятларга эришишни хоҳлайди. Шифокорлар бундай ўйинларга тобеликни норкотик ва алкоголь маҳсулотларига қарамлилик билан тенг баҳолашади. 


Яқинда қабулимга бир йигит келди. У 10 йилдан бери онлайн ўйин ўйнаркан. Бир ойда 100-200 доллар топишини, бироқ буни топиш учун 500-600 доллар пул тикишини айтди. Ваҳоланки, у бир оиланинг бошлиғи. Биз унга керакли мутахассисларни жалб этиб, қарамликдан чиқишида амалий ёрдам кўрсатдик”. 


Онлайн ўйинларга қарамлилик оиладаги носоғлом муҳит, фарзандга бўлган эътиборсизлик, доимий назорат қилмаслик, осон пул топиш, бекорчилик оқибатида келиб чиқмоқда. Бу каби ўйинларга тезроқ барҳам берилмаса, жамиятимиз иллатлар исканжасига ғарқ бўлаверади. 


Қонунда жазо муқаррар 


Қиморда ютқазган тараф ютган тарафни ҳеч қачон яхши кўрмайди. Ўртада адоват, нафрат, жанжал пайдо бўлади. Мағлуб тараф имкон топилди дегунча ютган тарафдан пулларини қайтариб олишга, бунинг учун ҳатто ўша ютган кимсани ўлдиришгача бориб етади. Қимор сабабли инсонлар ўртасида душманлик, бир-бирини ёмон кўриш ва ҳатто қотиллик юзага келади. Мана шуларнинг ўзиёқ қиморнинг жамиятга соладиган хавфи, келтирадиган зарарлари нечоғли аянчли эканини кўрсатади. Жиноят жазосиз қолмайди. Интернет орқали ташкил этиладиган бу каби ўйинлар учун қонунчиликда қатъий чора қўлланилиши белгиланган.


Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 191-моддасига кўра, қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ёки ўтказиш учун телекоммуникация тармоқларида, шу жумладан, Интернет жаҳон ахборот тармоғи провайдерлари томонидан хизматлар кўрсатиш ёки хизматлар кўрсатишга кўмаклашиш, тегишли дастурий таъминотдан нусха кўпайтириш, уни кўпайтириш, тарқатиш — компьютер ва бошқа ёрдамчи воситаларни, шунингдек ўйинга тикилган ҳамда ўйиндаги ютуқ бўлган пуллар, ашёлар ва бошқа қимматбаҳо буюмларни мусодара қилиб, фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг беш бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади. Худди шу кодекснинг 278-моддасида эса «Қимор ва таваккалчиликка асосланган бошқа ўйинларни ташкил этиш ёки ўтказиш учун телекоммуникация тармоқларида, шу жумладан, Интернет жаҳон ахборот тармоғи провайдерлари томонидан хизматлар кўрсатиш, тегишли дастурий таъминотдан нусха кўпайтириш, уни кўпайтириш, тарқатиш, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса — базавий ҳисоблаш миқдорининг эллик бараваридан етмиш беш бараваригача миқдорда жарима ёки уч юз соатдан уч юз олтмиш соатгача мажбурий жамоат ишлари ёхуд уч йилгача ахлоқ тузатиш ишлари билан жазолананиши» кўрсатиб ўтилган. 

custom img

"Айрим ҳудудлар ҳокимлари сайёр қабулларни "номига" ўтказяпти" — президент

“Бухоро, Кармана, Учқудуқ, Сардоба, Ховос, Бўстонлиқ туманлари, Ангрен, Ғозғон шаҳар ҳокимлари маҳалладаги 4-5 нафар одам билан “номига” гаплашиб, сайёр қабул ўтказдим деб юрибди”, — деди Шавкат Мирзиёев.

custom img

Бир қатор вазирликларнинг мурожаатларнинг ярмидан кўпига фақат юзаки жавоб бераётгани танқид қилинди

Йиғилишда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги мурожаатларнинг 64 фоизига, Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги соҳасида назорат қилиш инспекцияси 61 фоизига, Транспорт вазирлиги эса 58 фоизига мазмунан ечим бермаган ҳолда жавоб қайтаргани айтилди.

custom img

Саудия Арабистонидан ўзбекистонликларни эвакуация қилиш ишлари якунланди.

Яқин Шарқдан 32 мингдан ортиқ Ўзбекистон фуқароси эвакуация қилинди.

custom img

Маҳаллаларда аҳоли турмушини яхшилаш учун 56 триллион сўм маблағ ажратилади

Шавкат Мирзиёев раислигида аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини такомиллаштириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда.

custom img

"Ҳозир "А полосалар" ишламаяпти, иккита муаммо бор" — ҳоким ўринбосари

Тошкент шаҳар ҳокимининг транспорт ва йўл инфратузилмаси бўйича ўринбосари “А” тасмали айрим йўлларда тест режимида камера кузатуви йўлга қўйилишини айтди. Бахтиевнинг сўзларига кўра, шу пайтгача йўлаклар "гост" талабларига мослаштирилган. “Тайёргарлик кўрилди, ҳамма иш амалга оширилди. Ҳозир қонунчилик даражасида фиксация қилиш имконияти бор. “Запуск” қилсак бўлди”, — деди у.

custom img

Ўзбекистон бўйлаб 13–14 март кунлари умумхалқ хайрия ҳашари ўтказилади

Шунингдек, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида “Мен ҳам кўчат экаман” акцияси ташкил этилади.

custom img

Устюртдаги қудуқдан катта босим билан табиий газ оқими олинди

Табиий газ истеъмолчиларга етказиш мақсадида қудуқ газ инфратузилмасига уланади.

custom img

Исроилда қишлоққа ракета зарбаси берилиши оқибатида 50 дан ортиқ киши жароҳатланди

Исроил Мудофаа Армияси Эрон томонидан Исроил ҳудудига навбатдаги ракета ҳужумлари йўналтирилганини маълум қилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"