Спорт

Жаҳон футбол юлдузларининг ўғиллари

Улар айни дамда энг кучли топ клубларнинг академияларида тарбия топмоқда.

Жаҳон футбол юлдузларининг ўғиллари

 

 

Ҳозирда жаҳон футболида ўзига хос тарих яратган футболчиларнинг фарзандлари ҳам турли хил топ клубларнинг академияларида ўқиб, катта футболга кириб келмоқда.

 

Уларга мисол қилиб, Зинедин Зидан, Роналдиньо va Давид Бекхем каби собиқ футболчиларнинг фарзандларини келтиришимиз мумкин. Уларнинг ўғиллари ҳозирда ўз ёшига нисбатан жуда яхши ўйин намойиш этиб келишмоқда.

 

Жоау Мендес бразилиялик футбол «сеҳргари» Роналдиньонинг ўғли бўлиб, у айни пайтда Бразилиянинг маҳаллий клубларидан бирида тўп тепмоқда. У Франциянинг «ПСЖ» клуби академиясига қабул қилиниб, шу ернинг ўзида ривожланиши мумкин эди. Бироқ, онасининг қарори билан Париж жамоасига кўчиб ўтмаган.

 

Яқинда «Реал Мадрид» клубидаги фаолиятига якун ясаган Марселонинг ўғли Энсо Алвес ҳозирда 12 ёшда. У бугунги кунда «Реал»нинг болалар жамоасида ўйнаб келмоқда. Алвес ўзининг ажойиб ўйинлари билан кўплаб футбол мутахасисларининг эътиборига тушган. Энсо отасидан фарқли ўлароқ, ҳимояда эмас, балки ҳужум марказида ўйнашни афзал кўради.

 

«Манчестер Юнайтед» нинг собиқ футболчиси Уэйн Рунининг фарзанди Кай Руни ҳам ҳозирги вақтда Манчестер жамоасининг aкадемиясида тўп сурмоқда. Унинг тўпурарлик қобиляти аллақачон юзага чиққан. Дастлабки, голини 12 ёшида урган Кай ҳозир ҳам тўхтаб қолгани йўқ.

 

Элиас Зидан Зинедин Зиданнинг ўғли. «Реал Мадрид»ни уч бор Европа чемпиони қилган Зиданнинг учта ўғли футболда унчалик муваффақият қозона олишмади, бироқ тўртинчиси - Элиас учун ҳали имконият бор. У ҳозирда 16 ёшда бўлиб, «Реал» академияси тарбияланувчиси ҳисобланади. Элиас ҳозирда Франция U-17 терма жамоасига чақирув олган.

 

Ромеро Бекхем Англиянинг афсонавий футболчиси Девид Бекхемнинг фарзанди.  У айни пайтда «Интер Маями» клубининг иккинчи жамоасида ўйнамоқда. Ромеро Девид Бекхемнинг ёлғиз ўғлидир. «Интер Маями» клуби ҳам англиялик собиқ футболчига тегишли ҳисобланади.

 

Португалиялик футбол юлдузи Криштиану Роналдунинг ўғли кичик Роналду (Жуниор) биринчи «Посуэло» клуби академиясида футбол ҳақида дастлабки тушунчаларга эга бўлди. Кейинчалик, «Ювентус» академиясига ўтиб, у ерда бир қадар ўзининг қобилятини намойиш этди. У айни пайтда “Манчестер Юнайтед” клубининг академияси жамоасида тўп суриб келмоқда ҳамда ажойиб ўйинлари билан кўпчиликнинг эътирофига сазовор бўлмоқда.

 

 

custom img

Эрондаги Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларининг аҳволи қандай?

Маълумотларга кўра, улар нотинч вазият сабабли Эронни вақтинча тарк этяпти.

custom img

Эрон расман Жаҳон чемпионатини тарк этди

Ҳукумат спортчиларнинг Жаҳон чемпионатига бориш хавфини ўз зиммасига олмаслигини билдирди.

custom img

“Дарҳол йўлга чиқ”: Трамп Роналдуни АҚШга чақирди

Америка раҳбари Криштиануни энг буюк футболчи деб атади.

custom img

Ўзбекистон спортчилари қишки Олимпия ўйинларидаги иштирокини медалсиз якунлади

Мамлакат шарафини шорт-трекчи Даниил Ейбог ва тоғ чанғичиси Медет Назаров ҳимоя қилди.

custom img

Ҳусанов трансферидан кейин Ўзбекистон “Manchester City” учун стратегик бозорга айланди

“Manchester Evening News” эътирофига кўра, Абдуқодир Ҳусановнинг Manchester City'га трансфери клуб тарихидаги энг кучли рақамли портлашлардан бирини келтириб чиқарди: атиги бир неча ҳафта ичида Ўзбекистон “Сity”нинг энг фаол аудиториясига айланди, миллионлаб мухлислар эса инглиз клубини глобал трендга олиб чиқди.

custom img

Ўзбекистон вакиллари қишки Олимпиададаги дебют иштирокини якунлади

Шорт-трекда Даниил Эйбог 14-ўринни эгаллади, тоғ чанғисида Медет Назаров гигант-слаломда 50-поғонадан жой олди.

custom img

FIDE Freestyle Жаҳон чемпионати: Абдусатторов ва Синдаров 4-турда мағлуб бўлди

Ўзбекистонлик гроссмейстерлар Ҳанс Ниеманн ва Аржун Эригайсга имкониятни бой берди, кейинги турда эса улар ўзаро баҳс олиб боради.

custom img

"Ал Наср" Роналдуга вазиятни барқарорлаштиришга ваъда берди

Клуб раҳбари истеъфога чиқарилиши мумкин.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"