ЖЧ-2026 саралаши: Ўзбекистон Қирғизистонни мағлубиятга учратди
Ўйин 3:2 ҳисобида якунланди.

ЖЧ-2026 саралаши доирасидаги Қирғиз Республикаси ҳамда Ўзбекистон ўртасидаги баҳс бўлиб ўтди ва унда вакилларимиз 3:2 ҳисобида ғалаба қозонди.
Жоэль Кожо ҳисобни очган бўлса, Шомуродов навбатдаги ҳужумнинг ўзидаёқ мувозанатни тиклади. 35-дақиқада Одилжон Абдураҳмонов қўшниларимизни ҳисобда олиб чиққан бўлса, Алқулов тенглаштирувчи, Ўрунов эса ғалаба голини киритди.
Шу тариқа, "оқ бўрилар" иккинчи турда ҳам 3 очкони қўлга киритди.







