Ўзбекистон

Жиззахда 175 дона «судак» ноқонуний овланди

Табиатга етказилган зарар миқдори қарийб 58 млн сўмни ташкил этган.

Жиззахда 175 дона «судак» ноқонуний овланди

 

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги маълумотларига кўра, Жиззах вилояти Айдар-Арнасой кўллар тизими, Тузкон бўлими ҳудудида ўтказилган рейдда Ш. М. томонидан саноатбоп ўлчамдан кичик бўлган жами 175 бош оқсила (судак) балиқлари ноқонуний равишда овлангани аниқланган.

 

Оқибатда ҳайвонот дунёсига 57 миллион 750 минг сўм зарар етказилганлиги маълум бўлди. 

 

Қайд этилишича, ашёвий далил сифатида ноқонуний равишда овланган балиқ маҳсулотлари ҳамда 1 дона «Progress» русумли қайиқ ва 1 дона «Yamaha-30» русумли қайиқ моторлари олиб қўйилган.

 

Шунингдек, ушбу ҳолатда жиноят аломатлари борлиги сабабли тўпланган ҳужжатлар Жиззах вилоят прокуратурасига юборилган.

custom img

Қўқондаги уйда газ портлаш сабаби аниқланди

Ҳодиса носоз ва ностандарт газ шлангидан фойдаланиш туфайли содир бўлган.

custom img

Ўзбекистонда 21 ёшдан никоҳ тузганлар молиявий рағбатлантирилади

Зўравонликдан жабрланган хотин-қизлар учун “SOS” тизими жорий этиш, педофиллар учун жазони кучайтириш ҳамда эрта никоҳларнинг олдини олиш чораларини кучайтириш таклиф қилинди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев бир гуруҳ хотин-қизларни давлат мукофотлари билан тақдирлади

Мукофотланганлар орасида маданият, таълим, соғлиқни сақлаш, спорт ва жамият ривожига ҳисса қўшган етакчи мутахассислар бор.

custom img

Ўзбекистонда банк иловаларида пул ўтказмаларининг мақсадини кўрсатиш талаб этилади

Янги тартибга кўра, фойдаланувчилар пул юборишда 16 та тоифадан бирини танлаши керак бўлади.

custom img

Тошкентда ИИББнинг 2 тезкор ходими қамоққа олинди

Улар фуқарони жиноий жавобгарликдан қутқариш эвазига 2200 АҚШ доллари талаб қилган.

custom img

Бухорода терроризмни молиялаштиришда иштирок этган ота ва ўғил аниқланди

Ўғил Сурия давлатидаги “Тавҳид ва жиҳод катибаси” сафида қўшилган, интернет ва криптовалюта орқали пуллар тўплаган.

custom img

Ўзбекистон Саудия Арабистони, БАА, Қатар, Эрон, Қувайт ва Исроилга парвозларни вақтинча тўхтатди

Ҳозирда жорий йилнинг 28 февралигача кетган йўловчиларни қайтариш ишлари давом этмоқда.

custom img

Президент ҳузурида қўшинларнинг жанговар шайлигини ошириш ва замонавий қурол-яроғ билан таъминлаш масалалари кўриб чиқилди

Давлат раҳбари Ўзбекистон Қуролли Кучларини янада ривожлантириш ва мамлакат мудофаа қобилиятини мустаҳкамлаш бўйича устувор вазифаларни белгилаб берди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"