Ўзбекистон

Жиззахда танишини Таиландга фоҳишалик билан шуғулланиш учун юбормоқчи бўлган 18 ёшли қиз ушланди

Қиз жабрланувчига Бангкокда кунига 400 долларгача даромад ваъда қилиб, барча харажатларни ўз зиммасига олган.

Жиззахда танишини Таиландга фоҳишалик билан шуғулланиш учун юбормоқчи бўлган 18 ёшли қиз ушланди

 


Жиззах вилоятида ўтказилган тезкор тадбир давомида одам савдоси билан боғлиқ жиноят фош этилди. Ички ишлар вазирлиги Матбуот хизматининг маълум қилишича, ёш қизни хорижга ноқонуний олиб чиқишга уриниш ҳолати аниқланган. Гумонланувчи танишини Таиландга фоҳишалик билан шуғулланиш учун юбормоқчи бўлган.


Маълум бўлишича, Ғаллаорол туманида яшовчи 19 ёшли қиз Шароф Рашидов туманида истиқомат қилувчи тенгқурини Бангкок шаҳрига боришга кўндирган. У жабрланувчига хорижда юқори даромад топиш, хусусан, фоҳишалик орқали кунига 350–400 доллар ишлаш мумкинлигини айтиб ишонтирган. Шунингдек, сафар билан боғлиқ барча харажатларни ўзи қоплашини билдирган.


12 январь куни Тошкент–Бангкок йўналиши бўйича авиачипталар расмийлаштирилган ва қизлар Тошкент халқаро аэропортига йўл олган. Бироқ улар манзилга етиб бора олмаган. Ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари томонидан Дўстлик туманидаги «Манас-14» назорат постида гумонланувчилар қўлга олинган.


Текширув давомида қизларнинг мобил телефонлари, хорижга чиқиш паспортлари ва авиачипталари ашёвий далил сифатида расмийлаштирилган. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 135-моддаси 2-қисми (одам савдоси) билан жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

custom img

Ислом цивилизацияси маркази – Евроосиёнинг янги геостратегик маркази — Forbes

Ислом цивилизацияси маркази Ўзбекистоннинг Евроосиё, Яқин Шарқ ва Жанубий Осиё ўртасидаги маданий ва дипломатик кўприк сифатидаги янги ролининг “рамзий ва стратегик таянчи”га айланмоқда.

custom img

Ўзбекистон 19 мартдан БААга авиаташувларни қайта тиклайди

Бекор қилинган чипталар бепул қайта расмийлаштирилади.

custom img

Мактабларда баҳорги таътил 20 мартдан бошланади

4-чорак дарслари 30 мартдан бошланиши белгиланди.

custom img

Самарқандга йил якунига қадар 6 миллион сайёҳ жалб қилиш мақсади қўйилди

Президент раислигида Нарпайда Самарқанд вилоятини ривожлантиришга бағишланган йиғилиш ўтказилди.

custom img

Рамазон ойининг 29 кун бўлиши табиий ҳолат — Фатво маркази

Бу ой ҳаракатига асосланган ҳижрий-қамарий тақвим билан боғлиқ ва рўза савобига таъсир қилмайди.

custom img

Президент Шавкат Мирзиёев Рамазон ҳайитини нишонлаш тўғрисидаги қарорни имзолади

Туризм қўмитаси ва Транспорт вазирлиги Рамазон кунларида зиёратгоҳлар ва тарихий обидаларга қулай ташриф шароитини яратади.

custom img

Самарқандда 43 минг гектар майдонда яйлов ташкил қилинади

Самарқанд вилоятида яйловлар, чорвачилик ва туризмни ривожлантириш бўйича янги вазифалар белгиланди.

custom img

Самарқандда хориждан олиб келинган 38 килограммга яқин наркотик моддалар мусодара қилинди

Шунингдек, хусусий автомашина гаражига яширилган 9,04 кг опий экстракцияси аниқланган.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"