Ўзбекистон

«Kompromat иши» бўйича суд мажлиси қачон бўлиб ўтиши маълум бўлди

Мазкур жиноят иши бўйича 19 нафар жабрланувчи орасида собиқ Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири, собиқ Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги директори ва Андижон шаҳар ҳокими ҳам бор

«Kompromat иши» бўйича суд мажлиси қачон бўлиб ўтиши маълум бўлди

 

Жиноят ишлари бўйича суд мажлислари маълум қилинадиган рўйхатга кўра, «Kompromat иши» бўйича суд мажлиси 18 июль куни жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур тумани судида бўлиб ўтади.

 

Олий суд 19 нафар жабрланувчилар рўйхатини эълон қилди. Улар орасида собиқ бандлик ва меҳнат муносабатлари вазири Нозим Ҳусанов ва ташқи меҳнат миграсияси агентлигининг собиқ раҳбари Афзал Ирматов ва Андижон шаҳар ҳокими Ғофуржон Абдураҳмонов ҳам бор.

 

Шунингдек, жиноят иш доирасида Human.uz сайти директори Хуршид Далиев, «Ўзбекнефтгаз» АЖ собиқ матбуот котиби Сиёвуш Ҳошимов ва фуқаро Аҳмадулло Аҳмаджонов Жиноят кодексининг 139-моддаси (туҳмат), 165-моддаси (товламачилик), 184-моддаси (солиқлар ёки бошқа мажбурий тўловларни тўлашдан бўйин товлаш), 243-моддаси (жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш) билан айбланмоқда.

 

Бундан ташқари, Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги матбуот котиби (собиқ) Мавжуда Мирзаеванинг айбловида Жиноят кодексининг 113-моддаси (таносил ёки ОИВ касаллиги/ОИТСни тарқатиш) ва 165-моддаси (товламачилик) ҳам акс этган.

custom img

Марказий Осиёнинг янги “Албатта бориб кўриш керак бўлган” маскани: Ислом цивилизацияси марказига ташриф нархи қанча?

Марказ кенг жамоатчилик учун очилди ва доимий равишда ташриф буюриш мумкин. Иш вақти ташриф буюрувчиларга қулай қилиб ҳар куни соат 09:00 дан 22:00 гача, дам олиш кунларисиз белгиланган.

custom img

АҚШ давлат қарзи тарихда илк бор 39 триллион доллардан ошди

Бу ҳар бир америкалик ҳисобига ўртача 114 минг доллардан ортиқ қарз тўғри келмоқда.

custom img

Эрон узоқ давом этадиган урушга тайёргарлик кўрмоқда — Financial Times

Эрон санкциялар енгиллаштирилмасдан ҳарбий ҳаракатларни тўхтатишга рози эмас.

custom img

Маҳалла ходимлари куни муносабати билан бир гуруҳ юртдошлар мукофотланди

Президент Шавкат Мирзиёев маҳалла тизимидаги улкан хизматларни эътироф этди.

custom img

Ҳайит ва Наврўз кунлари хавфсизликни таъминлаш учун 20 мингдан ортиқ ходим сафарбар этилади

2000 дан ортиқ масжидда ҳайит намозлари ҳамда 200 дан ортиқ ҳудудда оммавий тадбирлар назорат остида ўтказилади.

custom img

“Афросиёб” поездлари Тошкент–Шаҳрисабз йўналишида қатнай бошлайди

27 мартдан бошлаб тезюрар поезд ҳафтанинг жума, шанба ва якшанба кунлари Тошкент–Шаҳрисабз–Тошкент йўналишида ҳаракатланади.

custom img

Тошкентда Рамазон ҳайити намози ўқилиши сабабли масжидлар яқинидаги кўчалар ёпилади

Тошкент шаҳридаги 119 та масжид яқинида транспорт ҳаракати чекланади.

custom img

Ўзбекистон мобил рақамлари хорижий сайтларда онлайн сотилаётгани айтилмоқда

Рақамли технологиялар вазирлиги бунга муносабат билдирди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"